Мақолалар сана бўйича сараланган: Апрел 2017

Буюк Британияда янги мобил Ислом банки пайдо бўлади.

Umma Finance Буюк Британияда ташкил этилган ва фақатгина шу ерда фаолият кўрсатадиган биринчи ракамли ислом банки булишга интилаяпти.

Бугунги кунда Буюк Британияда 40 банк ислом банкинг хизматлари таклиф қилади, лекин Umma Finance баёнатига кўра «биронтаси ҳам рақамли эмас ва 100 фоиз шариат тамоилларига жавоб бермайди».

Буюк Британиянинг мусулмон жамоаси уч миллион нафардан иборат ва аҳолининг 5,4 фоизни ташкил қилади.

Банк муассисларининг  шурхатпарастлиги хайратда қолдиради. Илғор технологияларни ишга солиб Ummah Finance, ўз ичига оддий банкнинг барча вазифаларини қамраб олган, ислом тамойилларига жавоб берадиган, «хавфсиз ва қулай» банк қураяпти. Банкнинг иловаси iOS ва Android қурилмаларда ўрнатилади. Хозирги кунда компания Кингстон университетининг бизнес-мактаби негизида фаолият кўрсатади. Ummah Finance асосчиси - Покистонлик Хасан Уакар. Хасан HWK Group компанияси таъсисчиси ва Буюк Британиянинг Покистонлик  ишбилармонлар уюшмасига рахбарлик қилади. Шу билан бирга тиришқоқ тадбиркор Лондоннинг Fintriciti молия технологиялар корхонасининг маркетинг бўйича директори ҳамда Кингстоннинг тадбиркорлар Жамиятининг маслахат кенгашининг аъзоси.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Жонини қурбон қилиб, насронийларни ҳалокатдан қутқариб қолган мусулмон йигит

Риянто ҳаёт бўлса, ҳозир 42 ёшга кирган бўларди. Бундан 17 йил муқаддам индонезиялик бу йигит насроний юртдошларини муқаррар ўлимдан қутқараман деб, фожиали ҳалок бўлган эди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

100дан ортиқ спорт ташкилотлари ФИФАдан Исроилнинг ноқонуний манзилгоҳдаги клублар қатнашишини бекор қилишни талаб қилдилар.

Чоршанба куни дунёнинг 28 мамлакатидаги миллионлаб одамларнинг манфаатларини ифодалаган 100дан ортиқ спорт бирлашмалари, касаба уюшмалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва диний гуруҳлар Исроилнинг миллий футбол лигаси Фаластиннинг ноқонуний ишғол қилинган худудларда жойлашган 7та клублари қатнашишларини бекор қилишини талаб қилиб ФИФАнинг Кенгашига мурожаат қилишган эди. 

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Абу-Дабида 190 нафар жуфтлик оила қурди

Абу-Дабида 190 нафар келин-куёвларнинг ноодатий никоҳ маросими ўтказилди. Маросим Шайх Заййид ибн Ҳамдан ибн Зайд Наҳён ва шайх Муҳаммад ибн Зайд Нахённинг қизининг никоҳ тўйларига бириктирилган ҳолда бўлиб ўтди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Қибтий католик прелат: Бизга Ғарбнинг эмас, мусулмонларнинг ёрдами керак.

Маълумки, сўнгги пайтларда мисрлик насронийларга бир неча бор ҳужумлар уюштирилди. «Седмица» нашрининг хабар қилишича, бу иғвогарликлардан сўнг католик қибтийларнинг епископи Антониос Азис Мина шундай деди: «Ғарб мамлакатларининг мисрлик насронийларни ҳимоя қилишларига ҳеч қандай ҳожат йўқ».

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Мусулмонларнинг маърифат даври ва Европанинг қоронғулик даврлари: хозир бунинг акси содир бўлаяптими?

    Кўпчилигимиз мактабда Европанинг «қоронғу асрлар» деб аталмиш даври тўғрисида маълумот олганмиз. Ўрта асрдаги Европанинг коронғу асрлари - бу буюк Рум империясининг  барбод бўлиши ва Европанинг дахшатли, тартибсизлик ва ёритиб бўлмас зулмат жарига қулаш давридир.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...

Террор ва интернет

XXI аср – фан ва техника, тараққиёт асри. Бугунги кунда ҳар бир инсон хоҳлаган хабарини интернет орқали бир сонияда олиш имкониятига эга. У олинган хабар яхши ҳам ва ёмон ҳам бўлиши мумкин. 

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш