Info.islom.uz

Info.islom.uz

Сайт манзили:

Католиклар мусулмонлар билан бирга рўза тутишди

Католиклар мусулмонлар билан бирга рўза тутишди

Бельгия католиклари Брюсселнинг тарихий марказида жойлашган авлиё Иоанн ибодатхонасида барча дин ва эътиқод вакилларини чақириб, Рамазон ойи кириб келишини бирга нишонлашни таклиф қилишди.
Бу ерда кун давомида рўза тутган мусулмон, насоро, яҳудий, агностик ва бошқа эътиқод вакиллари биргалашиб ифтор қилиб, ахл-инок яшаш намунасини кўрсатишди

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар

Андалус боғбонлари меросига бағишланган кўргазма

Андалус боғбонлари меросига бағишланган кўргазма

Қатар жамғармаси ҳомийлиги остида бўлиб ўтаётган “Ал-Андалус боғлари” жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.
Мусулмон Испанияси тарихини ўрганувчи тадқиқтчилар фикрига кўра, мусулмонлар 13-15 асрларда ўлкага “яшил инқилоб” олиб кириб, уни тиббиёт, фармокология, гастрономия ва иқтисод соҳаларига тадбиқ этишган. Маълум бўлишича, улар янги дам олиш масканларирни яратибгина қолмай, балки янги ўсимлик турларини пайдо бўлишига сабабчи бўлишган.  Мазкур кўргазма 31 майга қадар давом этади.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар

Страсбургда Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

Страсбургда Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

Франция шарқида жойлашган Страсбург шаҳрида якшанба куни 2.5 минг киши иштирокида Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар: “Қотиллик тўхтатилсин!”, “Фаластин ўлмайди!”, “Биз Қуддусни асло тарк этмаймиз!” каби ёзувлар билан Исроилдаги АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирилишига муносабатини билдиришди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар

Татаристонда Ислом қабул қилинган кунни нишонлашмоқда

Татаристонда Ислом қабул қилинган кунни нишонлашмоқда

922 йил 21 май куни Волга Булғориясида Ислом давлат дини сифатида қабул қилинган. Бу воқеа татар халқининг хаётида кескин бурилиш қилибгина қолмай, балки бутун Евроосиё қитъасига таъсир кўрсатди. Ушбу муборак сана муносабати билан Татаристон халқига мурожаат қилган республика муфтийси Комил Самигуллин: “21 май бутун Россия мусулмонлар жамоаси учун муҳим кундир. Ушбу сана Татар халқининг фаҳри ва меросидир. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки. У зот бизга Исломни, адолат ва эзгулик динини насиб этди” деб айтди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Янгиликлар
RSS тасмасига обуна бўлиш