БАА аҳолисидан Ғазо учун инсонпарварлик ёрдами

БАА аҳолисидан Ғазо учун инсонпарварлик ёрдами

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида жойлашган “Дар ал-Бер” жамияти Фаластиннинг Ғазо Сектори аҳолиси учун 2 миллион 100 минг дирҳам қийматидаги инсонпарварлик ёрдамини юборди.

Амирликларнинг “The National” нашри таъкидлашича, олти юз комплектдан иборат инсонпарварлик ёрдами таркибида ёғ, шакар, гуруч, ун, сут, иссиқ чойшаблар, кийим-кечаклар, тиббиёт препаратлари, идиш-товоқлар, чодирлар ва бошқа эҳтиёж моллари бор.
Инсонпарварлик ёрдами БАА “Қизил ярим ой” жамияти ёрдамида ташкил этилган бўлиб, у давом эттирилиши ва бундай ҳайрли ишда қатнашмоқчи бўлганлардан ҳам ҳадя-эҳсонларини қабул қилиш мумкинлиги маълум қилинмоқда.
(Маълумот учун: 1 БАА дирҳами = 0.272235 АҚШ доллари (бугунги санага)).

Юқорига