Мисрдаги ҳарбий тўнтариш дунёни ларзага солиши мумкин

Мисрдаги ҳарбий тўнтариш дунёни ларзага солиши мумкин

Миср ҳукуматининг мухолифат партияси томонидан ташкил қилинган норозилик намойишларидан сўнг мамлакат президентлигига қонуний йўл билан сайланган Муҳаммад Мурсий лавозимидан четлатилди. Ҳозир президент ва у кишининг яқинлари уй қамоғида сақланмоқда. Мурсий жанобларининг ташқи дунё билан алоқаси бутунлай узиб қўйилган. Мамлакат раиси интернет орқали мамлакатда бўлаётган нарсаларни ҳарбий тўнтариш деб, халқни тинч йўллар билан бунга қарши туришга чақирган. "Иҳвонул муслимийн" ҳаракатининг бошқа пешволари, ҳамда ҳукумат аъзолари таъқибга учраган. Уларнинг фаолларини ҳисбга олиш ҳақида қарор чиққани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бош Вазир эса, тухмат билан қамалган. Бўлаётган ҳодисларга турли хил тарафларнинг фикр-мулоҳазалари билан таништиришни ният қилдик. Демак, Миср ҳодисларига ўз муносабатини билдирган россиялик сиёсатчи, исломшунос олим Абдуллоҳ Ринат Муҳаметовнинг фикрлари билан туркум мақолаларни очамиз.

 - Ҳарбийлар Мисрни фуқаролар уруши жари ёқасига олиб келди, дейди мутахассис. - "Иҳвонул муслимийн" - мамлакатдаги энг йирик ва етакчи ҳисобланган сиёсий кучдир. Мурсий демократик йўллар билан қонуний сайланган президентдир. Уни мисрликларнинг аксари қўллаб-қувватлайди. Қоҳирада ҳарбийлар, Муборакнинг мансабхўрлари ва уларга эргашаётган бузғунчи ёшлар улар учун барча нарсани ҳал қилиб қўйди, деб ҳисоблайдиганлар қаттиқ адашадилар.
 Ҳақиқатдан ҳам, нега Мурсий албатта, кетиши керак экан? Нега коалицион ҳукумат тузулмасдан "иҳвончиларнинг" барчасини четлатиб ташланиши керак бўлиб қолди? Бундай радикал усулнинг сабаби нимада? Нега аксар мисрликларнинг хоҳиш иродаси инобага олинмади? Буларнинг ортида ким турибди, ахир? Шунга ўхшаш саволлар бугун кўпчиликни қийнаётган бўлса керак? Армия халқ иродасини бажо келтирмоқда, деган гап-сўзлар ҳарбий тўнтаришдан чалғитиш учун лақиллатишдан бошқа нарса эмас. Кўчаларга чиққан Мурсий тарафдорли ҳам рақибларидан кам эмас эди. Бироқ шундай бўлса ҳам ҳарбийлар фақат бир тараф истагини бажариб, иккинчи тараф фикрларини умуман инобатга олмади.
 Мурсий тарафдорлари иқтидорни ҳеч кимга бекорга бериб қўймай, қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишади. Аввалига кескинлик ўчоқлари пайдо бўлади, сўнг эса улар кескинлик марказларига айланади. Кейин эса Жазоирда бўлгани каби фуқаролар уруши бошланиб кетади. Ўша вақтларда демократик йўллар билан иқтидорга келган исломий кучларни ҳарбийлар иқтидордан четлатган эди. Мамлакат узоқ йиллар ичида фуқаролар уруши домига тортилди. Бунинг оқибатида ўн минглаб одамлар ўлиб кетди.
 Воқеалар бошқа вариант бўйлаб ривожланиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Мен 90-йиллар охирида қонуний йўллар билан сайланган бош вазир Нажмиддин Эрбаканни ҳарбий тўнтариш йўли билан иқтидордан четлатилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчиман. Бироқ ўшанда исломий кучларнинг тўғри сиёсат танлагани ва стратегик кўра билишилари туфайли вазият издан чиқиб кетмаган эди. Икки йилдан сўнг улар яна сайловларда ғолиб бўлишди. Иқтидорга янги пешво – Ражаб Эрдўғон келди. У ҳозигача мамлакатни бошқариб, уни тараққиётнинг янги босқичларига олиб чиқди. Туркиядаги бўлиб ўтган ҳодисалар унинг мамлакатдаги мавқеи қанчалик мустқаҳкам эканини яна бир бор исбот этди.
 Миср ҳам шу йўл билан боришини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. Нима бўлганда ҳам бир йил мабойинида “иҳвончилар” сиёсий тарафдан анча пишиб етилганини намойиш қилди. Уларга мажбур қилинаётган тўқнашувлар, ўзларига мухолиф бўлган тарафга нисбатан зўравонлик ишлатиб қўйишдан қочиб, мулоқат йўлини танладилар. Ғарб ва бошқаларга ёқадиган Мисрнинг либерал мухолифатидан фарқли ўлароқ, уларнинг либералларнинг офисларига ҳужум, майдонларда эса хориж фуқароларига нисбатан зўровонлик қилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот чиққани йўқ.
 Шунинг учун ҳам, агар ҳарбийлар ваъда қилаётганидек Мисрда янги тўғри-ҳалол сайловлар бўлиб ўтса-ю ва бу сайловларда яна "иҳвончилар" номзоди ғолиб бўлса, нима бўлади? Яна тўнтариш уюштирадиларми? Ҳозирча Туркияни намойишлар орқали титратган кучлар Мисрда олдиндан бирон нарса дейиши мушкул бўлган жараёнларни ишга солдилар. Бу эса ўз ўрнида кенг миқёсда ағдар-тўнтаришларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки Миср энг йирик араб ва мусумон мамлакати ҳисобланади. У ердаги уруш бутун Яқин Шарқ ва Шимолий Африка демакки, бутун дунёни ларзага солиши мумкин.
 Ҳарбийлар ва улар билан боғланган олигархлар "иҳвончиларнинг" ҳукуматга келиб қолганидан рози бўла олмадилар. Улар фақат яширин ҳолатга ўтиб олгандилар. Бир йил давомида Муборак режимининг меросхўрлари Мурсий ҳукуматининг ишлари ҳамда мамлакат барқарорлигига (йўлларини боғлаб), чанг солишга ҳаракат қилиб келдилар.
 2011 йилги инқилоб туфайли ҳукуматдан четлатилган собиқ "элита", Ғарб ва Исроил ва Форс кўрфазининг баъзи режимлари, либераллар, коррупциячи ва турли хил бузғунчилар (бандитлар) учун Мурсий ва "Иҳвонул муслимийн" тамоққа тиқилиб қолган суяк каби эди.
 Нур партияси ва уларнинг орқасида турган Салафий даъватининг тутган тутруқсиз сиёсати ҳақида ҳам айтиб ўтаман. Улар "мусулмон биродарлари" орқасидан ҳанжар санчиб, ҳарбийлар, радикал секулярчи, либерал, миллатчи-социалистлар, сўнгчилар, коррупциячи ва муборакчи олигархлар қайиғида бирга бўлишни хуш кўрдилар. Салафилар яқин орада сиёсий кураш ва парламентаризмни куфр, уларда иштирок этиш тоғутга ёрдам бериш деганлари эсларидан чиқиб, бугун эса сийёсий фитналарга муккасидан ғарқ бўлишди. Улар исломий бирдамлик ўрнига ўзларининг тор корпоратив манфаатлари билан ўралашиб қолгани ажабланарлидир.

Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади

Юқорига