Каъба ҳақида сиз билган ва билмаган 10 факт

Каъба ҳақида сиз билган ва билмаган 10 факт

Мусулмон учун Ер юзида маркази Каъба бўлган Маккадан кўра улуғроқ, мукаррам бошқа жой йўқ.
Каъба хақида сиз билган ва билмаган бир нечта маълумотлар:

1. Каъба бир неча бор қайта қурилган
Бугунги кунда биз кўриб турган Каъба Пайғамбарлар Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар тарафидан қурилган Каъба эмас. Баъзан табиий ва техникавий талофатлардан сўнг қайта қуришган.

2. Каъбанинг икки эшиги ва деразаси бўлган
Олдин Каъбанинг икки эшиги бўлиб, бири кириш учун, иккинчиси чиқиш учун эди. Маълум вақт давомида деразаси ҳам бўлган. Биламизки, ҳозирги Каъбада фақат бир эшик бор, ҳолос, дераза эса йўқ. 

3. Унинг ранги турлича бўлган
Биз Каъбанинг устига тилла жиякли одатий қора кисва епилганлигига ўрганиб қолганмиз, ҳатто, уни бошқа рангда тасаввур хам қилолмаймиз. Лекин бу кўриниш уйлари хам қора рангда бўлган Аббосийлар даврига келиб юзага келди. Бунгача унинг ранги яшил, қизил ва ҳатто оқ ҳам бўлган.

4. Каъбанинг калитлари факт бир оиланинг иҳтиёрида бўлган
Макка фатҳидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг калитларини олиб, уларни Каъбанинг ўзида қолдириш мақсадида Бану Шайба уруғидан бўлган Усмон ибн Талҳага қайтариб бердилар. Улар анъанавий тарзда узоқ асрлар давомида калитларни сақлаб келишди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уларни шу ишга муносиб кўргандилар. 
Ҳалифа бўлсин, султону қироллар бўлсин, барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хоҳиш истакларига риоя қилиб, Каъбага кириш учун маккалик кичик бир оиладан рухсат сўрашар эди.

5. Авваллари Каъба барча учун очиқ бўлар эди
Яқин-яқинларгача Каъба барча ибодат қилувчилар учун ҳафтада икки марта очилар эди. Бирок, кейинчалик ҳожилар сони  тез суратда ўсиб боргани сабабли Каъба энди йилда икки марта фақат юкори мартабали шахслар ва мехмонлар учун очилади.

6. Олдин Каъбанинг атрофида сузса ҳам бўлар эди
Гап шундаки, Каъба водийнинг пастки кисмида жойлашган бўлиб, ёмғир ёққан пайтда атрофида сузса бўладиган даражада сув тупланиб кетарди. Ҳозирги пайтга келиб кўринишининг замонавий тузатилишлари ва сув тошишини олдини оладиган технологиялар бизни мазкур муаммодан қутулишимизга ёрдам берди. 

7. Каъбанинг ичида уни таъмирлаган шахсларнинг исмлари ёзилган таҳтачалар бор
Куп йиллар давомида одамлар Каъба ички тарафдан қандай кўринар экан, деган савол беришарди, бошқалардан эшитганларига таяниб қўяқолишарди. Ҳозир эса, бутун дунё қимматли кадрларни онлайн тарзда кузатишга эгалар.

8. Иккита Каъба мавжуд
Туғри Каъбанинг тепасида осмонда унинг айнан нусхаси мавжуд. У Каъба ўша, Куръонда келган Каъба. У хақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам меърож воқеасини гапираётиб шундай деганлар:
"Мен Жибрилдан ўша Уй (Байтул Маъмур) тўғрисида сўраганимда у шундай жавоб берди: "У - лиқ тула уй. Ҳар куни унга етмиш минг фаришта киради, у ердан чиққанларидан сўнг у ерга қайтиб кирмайдилар".  Бухорий ва Муслим ривояти.

9. Бўлинган Ҳажарул асвад 
Сиз Ҳажарул асвад кандай қилиб кумуш гардиш ичида туради, деб ўйлагандирсиз. Маълум бўлишича тош ўрта асрларда карматийлар тарафидан зарарланган. Улар ҳажарул асвадни ўғирлаб кетишган. 22 йил давомида хеч ким уни жойига қайтара олмаган. Кейин уни синган ҳолида олиб келишган. Кумуш гардиш уни бутунлигича сақлайди, бўлиниб кетишини олдини олади. Тарихчилар Ҳажарул асваднинг барча бўлаклари топилмаганини айтишади.

10.  Каъба куб шаклида эмас
Ҳа, ҳудди шундай! Дунёдаги энг машҳур куб тўғри бурчак шаклида қурила бошлаган. Демак, аввало бино "Ҳижр Исмоил" каби ярим шаклида бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликлари бошланишидан бир неча йил аввал Каъбани қайтадан қуришга қарор қилишди ва бунинг учун қимор, талон-тарожлик, порахўрлик ва бошқа шулар каби ҳаром йўллар билан топилмаган, ҳалол пулларни ишлатишни мақсад қилишди. Тасаввур қилинг, жоҳилият даврида араблар қай даражада гуноҳ ишларга шўнғиб кетишган. Йирик савдо шаҳридан Каъбани қайта тиклашга пул топа олишмаган. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида Каъбани қайта қуришликни ният қилгандилар, бироқ ниятларини амалга оширишга улгурмадилар.  Умуман, агар ҳожи бу ерда намоз ўқиса, Каъбанинг ичида ибодат қилди, деб хисоблаш мумкин бўлади.

Манба: Islam-Today
Саноуллоҳ Неъматуллоҳ ўғли тайёрлади

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Тарихдаги илк масжид ичига ташриф буюринг
Юқорига