Items filtered by date: June 2018

Миср термасининг машғулотларини томоша қилишга келганлар катта ифторликда қатнашишди

Миср термасининг машғулотларини томоша қилишга келганлар катта ифторликда қатнашишиди

20 мингдан ортиқ рўзадор Аҳмад ҳожи Қодиров жамғармаси уюштирган улкан ифторликда оғиз очишди. “Чеченистон юраги” масжиди ёнидаги майдонда тузалган дастурхон атрофида Ингушетия, Доғистон, Татаристон ва Грознийдаги “Аҳмад Арена” стадионида Миср футбол термасини машғулотларини томоша қилишга узоқ-фқиндан келган муҳлислар жамул-жам бўлишди. Ифторликнинг асосий таоми бўлган ошни Ўзбекистондан махсус чақиртирилган ошпазлар тайёрлаб беришди. Ифторлик билан бир қаторда “Фирдавс” тантаналар саройида саратон ва паралич хасталикларига чалинган, тиббий муассасалар ҳамширалари ва “Автойўлтаъмир” ишчилари ҳамда ва минтақадаги кам таъминланган оилалар учун алоҳида дастурхон ёзилди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилишича, “Фирдавс” саройидан ҳеч ким қуруқ қайтмаган. 48 та оила янги квартиралар калити, қолганлар эса катта миқдорадги пул соҳибларига айланишди.

Read more...

ЭКСКЛЮЗИВ: Араб шайхи Ўзбекистонга миллиардлаб доллар миқдорида сармоя киритмоқчи

Дунёдаги энг йирик компаниялардан бири — “Ajlan&Bros Group” юртимизда ўнлаб беш юлдузли меҳмонхоналар қуриб, ипакчилик ва пахта кластерларини амалга оширади.
Шейх Ажлан Бин Абдулазиз, "Ajlan&Bros Group" компанияси раҳбари.

Read more...

Қориларимиз Маккаи мукаррамада ҳам тақдирланишди

Қориларимиз Маккаи мукаррамада ҳам тақдирланишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон «Қуръон мусобақаси-2018»да тиловат йўналиши ғолибларига икки кишилик, ҳифз йўналиши ғолибларига уч кишилик умра сафари сертификатлари ва ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилган эди. Ғолиблар ва уларнинг яқинлари 6 июнь куни мубораr умра сафарига йўл олган эдилар.
Ўтган куни муборак сафардаги ҳамюртларимиз Маккаи Мукаррамадаги “Ҳидая ҳаж ва умра” ширкати тамонидан ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  
Эслатиб ўтамиз, қориларимиз 16 июнь куни Ўзбекистонга қайтишади.

Read more...

Чуқур таъзия изҳор қиламиз

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Read more...

Муборак Рамазон ҳайити арафасида 226 киши авф этилди

Муборак Рамазон ҳайити арафасида 226 киши авф этилди

2018 йил 12 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ илк маротаба муборак Рамазон ҳайити муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 102 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 71 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 39 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бошқача қилиб айтганда, 212 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 40 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 39 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёллар, шунингдек, 51 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг муборак Рамазон ойида янада юксак намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Манба: УзА

Read more...

Тошкент шаҳридаги 12 Июнь кунидаги Хатмоналар

Тошкент шаҳридаги 12 Июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун 12 Июнь, Муборак Рамазон ойининг ғанимат ўтиб бораётган 27-кунларидир. Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда бу кеча ҳам Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 12.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги иккита масжидда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди.
(Манзил: Учтепа тумани, “Нишабариқ” маҳалласи, Ҳамкор кўчаси 18-уй. Тел. :+998 71 228-63-32, +99 873-48-08, +93 576-77-47)
Масжид имом-хатиби: Оҳунжонов Зокиржон
Қорилар: Азимбаев Алихон Зохидхоновичч, Зоҳидхонов Абдулборийхон Алихон ўғли

2. “Коҳ ота” жоме масжиди.
(Шайхонтоҳур тумани, Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Тел.: +998 97 711-36-22, 170-79-03)
Масжид имом-хатиби: Пирназаров Абдуҳаким
Қорилар: Ғоибов Шамсиддин Муйиддинович, Жалилов Аббосқори Неъматуллоҳ ўғли.

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.

Манба: ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Read more...

Мусулмонлар китоби тақдирланди

Мусулмонлар китоби тақдирланди

Умар исмли болакай ва унинг Исломдаги ҳаёти ҳақидаги “Мусулмонлар” болалар китоби “Ёш исёнкорлар” адабиёт мукофотини қўлга киритди. Лондонда туғилиб ўсган Заниб Миан қаламига мансуб ушбу асар Умарнинг Исломдаги ҳаёти, ёш болакайнинг мусулмон бўлганлиги боис янги мактабдошлари томонидан таҳкирланиши ва шунга қарамай у Исломда, иймонда собитқадам бўлиши ва мусулмонлигидан фаҳрланиши тўғрисидаги ҳикоядир. “Бу жамиятда Ислом ва мусулмонлар ҳақида шаклланиб бораётган салбий дунёқарашдарга қарши жуда ажоийб ва самарали усулдир. Ушбу китобни имкон қадар кўпроқ болалар ўқишини тавсия этаман” дейди номзодлар ҳаками Патрис Лоуренс.

Read more...

Рамазонда Тунис термаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Рамазонда Тунис термаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Тунис футбол терма жамоасининг яримхимоячиси Вахби Хазри жамоадошларининг Жаҳон чемпионатига кўраётган тайёргарлиги ва терманинг олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб бераркан, жумладан шундай деди: “Рўза оғиз машғулот ўтказиш жуда оғир, аммо жамоамизнинг руҳий ва жисмоний ҳолати яхши. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун Англия ва Бельгия термаларида кўпроқ имконият бўлса-да, биз юқори натижаларни кўзламоқдамиз”. Чемпионат доирасида Тунис термаси Англияга қарши 18 июнь, Бельгия билан 23 июнь ва Панама билан 28 июнда ўйнайди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed