Мақолалар сана бўйича сараланган: Сентябр 2016

Ҳажга боролмаганлар учун тавсия

Ҳажга боролмаганлар 

Аллоҳ таборака ва таоло ўзининг байтини ҳаж қилганларга худди Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ажр берганидек улуғ ажрларни белгилаб қўйди. Мана шу муборак сафарнинг самараларидан айримлари – ҳожининг байтуллоҳдан онадан туғилган кундек пок, гуноҳлардан холи, савоблари кўпайтириб берилган ва даражалари юқори бўлган ҳолда  чиқишидир.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Жамият
Батафсил...

ЮРТНИНГ ЧИН ЎҒЛОНИ

ЮРТНИНГ ЧИН ЎҒЛОНИ

Озодлик улуғ неъмат, ўзини таниган ҳар қайси халқнинг абадий орзусидир. Аммо турли сабабларга кўра баъзан халқлар бу неъматдан маҳрум бўлиб қолади. Бизнинг жафокаш элимиз ҳам қарийб бир ярим аср тутқунликда ҳаёт кечирди. Ёвга қарши кўтарилган юзлаб қўзғолонлар аёвсиз бостирилди, натижа бўлмади. Юртнинг минглаб, юз минглб ўғлонлари озодлик учун курашиб, шу йўлда жон бердилар. Ниҳоят, тўкилган муқаддас қонлар, қонли кўзёшлар ҳурмати дуолар ижобат бўлиб, юртимиз узра мустақиллик қуёши порлади. Бу йўлда халқимизга ўзининг ардоқли фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолик қилди. Бошқача қилиб айтганда, бу шараф у кишига насиб бўлди.


Мустақилликда ўтган 25 йиллик тарихимизга назар солсак, Юртбошимиз раҳбарлигида халқимиз қанчадан-қанча қийинчиликларни, таҳликали оғир дамларни матонат билан, келажакка бўлган қатъий ишонч билан енгиб ўтди ва барча соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритди. Ўзбекистон дунё саҳнасидан ўзининг муносиб ўрнини топди. Ўзбек халқи чинакам халқ бўлиб шаклланди, ҳар жиҳатдан бошқа халқлар билан бемалол беллаша оладиган салоҳиятга эга эканини кўрсата билди. Буларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида тиним билмай қилинган улкан меҳнатларнинг самарасидир, албатта.

Аллоҳнинг иродаси экан, халқимиз ана шундай улкан марраларни забт этиб, қўлга киритилган ютуқлар шодиёнасини нишонламоқчи бўлиб турган бир паллада оғир мусийбатга учради, ўзининг Юртбошисидан айрилиб қолди. Бу жудоликдан бутун эл қайғуга чўмди, кўзлардан аламли ёш қуйилди. Аммо халқимиз буюк халқ эканини яна бир бор кўрсатди, бу мусийбатни ҳам бардош билан қарши олди, қаддини букмади.

Ушбу айрилиқ устида халқ ўтган 25 йиллик тарихига ўзгача эътибор билан назар солар экан, ҳар ким ўз билганини ўз соҳасидан келиб чиқиб баён қилишга киришиб кетди. Зеро, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни бир четдан санаб чиқиш имкони йўқ. Шу боис, биз ҳам ўз фаолиятимиздан келиб чиқиб, диний соҳада Президентимиз раҳбарликларида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Юртимизда диний маънода қўлга киритилган ютуқлар ҳақида гапирганда халқимизнинг мустабид, динсиз тузумдан қутулиши, озод бўлиши, яъни мустақиллигимизни ёдга олмай иложимиз лозим. Чунки юртимизнинг мустақил бўлиши энг биринчи ва энг катта зафардир. Зеро, бошқа соҳалар қатори, дин ишларидаги ислоҳотларнинг асосий пойдевори ҳам давлатимизнинг мустақиллигидир. Бусиз дин-диёнатимизда айтарли ўзгариш бўлиши мушкул эди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида беқиёс ишлар амалга оширилди. Хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом мажмуалари сингари табаррук масканларда олиб борилган катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида бундай обидалар диёримизнинг гўзал, файзли масканларига айланди. Юрт озодлиги учун курашиб, шу йўлда шаҳид бўлган улуғ аждодларимизнинг хотиралари тикланди.

Мустақиллик йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида диний соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида сўз кетганда масжид-мадрасаларнинг сони ва сифати таққослаб бўлмайдиган даражада кескин юксалгани, минглаган кишиларимизнинг ҳаж-умра ибодатларини ниҳоятда юқори савиядаги шарроитда бажаришларига имконият яратилгани, Ҳайит кунларини бутун мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилингани, матбуотда, жамият ўртасида диний-маърифий суҳбатларга кенг йўл очилгани ва бошқа кўпгина ишларни ҳам айтиш мумкин. Булар, албатта, жуда ҳам улкан ютуқлар, ҳар қанча шодланса арзийдиган ҳолатлар. Бироқ, буларнинг ҳаммаси узра гултожи бўладиган, ҳаммасига маёқ бўлган яна бир катта ютуқ бор. У ҳам бўлса, ўз она тилимизда диний адабиётларнинг нашр этилишидир. Динимизнинг асос манбалари ‒ Қуръони Карим ва ҳадиси шарфлар ҳамда бошқа диний аҳкомларга, таълимотларга доир асарларнинг бугунги жонли ўзбек тилида, муомаладаги алифбода халққа етказилиши мустақиллигимизнинг энг улкан, энг катта самараларидан бири, десак, муболағаси йўқ. Зеро, дин илм-маърифат билан равнақ топади. Ихтилофлар, келишмовчиликлар, турли фитна-фасод ва ғулувлар ҳам фақат илм билан том маънода бартараф бўлади. Инсоннинг маънавияти ҳам диний-маърифий билмлар билангина озуқаланиди. Буларсиз халқнинг маънавий юксалиши имконсиздир. Шунинг учун ҳам Муҳтарам Юртбошимиз диний асарларни нашр қилишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу ўринда устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг амалий ва илмий фаолиятлари ҳам Президент Ислом Каримовнинг раҳбарликлари даврида амалга ошганини алоҳида таъкдлаш лозим. Хусусан, «Олтин Силсил» лойиҳаси бевосита Юртбошимизнинг рухсат ва кўрсатмалари асосида дунё юзини кўрди. У киши бу лойиҳани қўллаб-қувватлаш билан бирга, унинг учун дунё уламоларидан тақриз олишни ва бошқа бир қатор тавсияларни ҳам таклиф қилган эди.

Аллоҳ таоло ўтган азизларимизни раҳматига олиб, барча хайрли ишларини ўзларига ҳамроҳ қилсин! Қолдирган садақаи жорияларининг манфаатини зиёда қилиб, равнақини берсин!

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Жамият
Батафсил...

Таъзия

 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг
вафоти муносабати билан
ТАЪЗИЯ

Истиқлол раҳнамоси, халқимизнинг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Президентимиз халқнинг хотирасида мустақиллик, тинчлик бунёдкори тимсоли сифатида сақланиб қолажак.
Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ушбу оғир айрилиқ муносабати билан Президентимизнинг оила аъзоларига, яқинларига ва бутун ўзбек халқига таъзия изҳор қилиб, самимий ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло У кишини диний қадриятларнинг тикланиши, Ватан озодлиги, эл-юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлидаги меҳнатлари, садақаи жорияларини ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, мағфиратига олсин ва муносиб мукофотласин.

إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
 
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтамиз» (Бақара сураси, 156-оят).

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш