Мақолалар сана бўйича сараланган: Январ 2018

Ақтўбеда ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳаққига хатми Қуръон бағишланди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Мурч бобо жомеъ масжидида 2018 йил 21 январь куни қори Тошболтаев Ҳафизуллоҳ қори Низомиддин ўғли томонидан Қуръони карим хатм қилиниб Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги фожиада ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳаққига бағишланди.

Юқоридаги суратда: Термиз шаҳар бош имом хатиби Чориев Низомиддин қори Тошболта ўғли имомлигида хатм дуоси ўқилмоқда.



Батафсил...

Трамп тайинлаган мулозим Исломга қарши сўзлари учун лавозимидан маҳрум бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Давлат ва минтақавий хизмат муассасига раҳбар этиб тайинлаган Карл Хигби мусулмонлар, қора танлилар, аёл-қизлар, муҳожирлар ва уруш қатнашчиларининг шаънига айтган расво сўзлари туфайли ўз иш ўрнида ярим йил ҳам ишламади.

Батафсил...

Сурия ва Чеченистон диний етакчилари ҳамкорлик хусусида келишиб олишди

Чеченистон диний бошқармасида Чеченистон муфтийси Салох хожи Межиев, Россия Ислом университети ректори Абдураҳим Мутушев ва Сурия вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил...

Ғолиблар муносиб тақдирланади

Айни пайтда Бухоро шаҳрида давом этаётган ҳудудий босқичнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Абдулҳаким қори ака иштирокчиларга муфтий ҳазратларининг хушхабарларини етказиб «Ҳозир давом этаётган мусобақани вилоят босқичида ҳифз бўйича биринчи ўринни олган қори ва қориялар ўз вилоятларидаги Диний идора тасарруфидаги ўрта-махсус билим юртларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Шунингдек, республик босқичида ҳифз йўналишида биринчи ўринни қўлга киритган ғолиблар Тошкент ислом институти ёки Мир-араб олий мадрасасига имтиҳонсиз қабул қилинади ва автомобил  мукофоти билан тақдирланади», деди.

Батафсил...

Бир ҳафта давомида Суриянинг бешта қишлоғи оташ-кесим битимига қўшилди

Россия Мудофаа вазирлиги қошидаги “Красная звезда” нашриётининг хабарига кўра, бир ҳафта давомида Суриянинг бешта қишлоғи тинчлик сулҳига рози бўлишди.

Батафсил...

Гвинеяда таниқли дин арбоби ўлдирилди

Гвинеяда саудиялик таниқли олим шайх Абдулазиз ибн Солиҳ Ат-Тувайжирий ўлдирилган. Имом маҳаллий аҳолидан бўлган шериги билан мотоциклда кетаётганида, унга суиқасд уюштирилган. Мотоцикл ҳайдовчиси жароҳатланган, шайхга эса икки ўқ теккан ва ҳалок бўлган.

Батафсил...

Уч дин вакиллари хоккей ўйнашди

Россиянинг Ленинград вилоятида уч дин вакиллари қор устида тўпли хоккей ўйнади. Очиқ осмон остида, қор уюмлари орасида православлар, инжилчилар ҳамда мусулмонлар динлараро ва миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш