Тарозини тўғри қилиш, ўлчовда одил бўлиш

Тарозини тўғри қилиш, ўлчовда одил бўлиш

Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабатларда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик ҳукмрон бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида савдо-сотиқ ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро савдо-сотиқ қилишда харидор ҳақига риоя қилиш, тарози ва ўлчовларда бошқаларга хиёнат қилмасликни буюрган.

Read more...

Исломий банк — ҳалоллик кафолати

QBF компаниясининг таҳлилчиси Роман Кузнецов Sputnik нашрига берган интервьюсида Исломий тараққиёт банки анъанавий молиявий институтлардан нимаси билан фарқ қилишини ва нима учун унинг лойиҳалари МДҲ мамлакатларида анчагина салмоқли ўрин эгаллаши ҳақида сўзлаб берди.

Read more...

Замонавий ислоҳотчилар наздида судхўрлик

Айримлар Адам Смитнинг, “эркин бозор капитализми отаси” эканлиги ва давлатнинг  иқтисодиётга аралашмаслик сиёсати ташвиқотчиси  бўлишига  қарамай, тартибга солинувчи судхўрликни қўллаб-қувватлаганини эшитиб, ҳайрон қолган бўлур эдилар. Фоизлар ундиришга қўйилган тақиққа буткул  қарши чиққан ўша вақтларда у,  фоиз ставкалари бўйича чекловлар қўйилишига ҳайриҳоҳлик билдирган. Смитнинг фикрича, бу “ўзлари якка ҳолда юқори фоиз ставкалари тўлашга тайёр турган исрофгарлар ва проектор ташкил этувчилар(чайқовона корхоналардаги инвесторлар)га  лозим бўлган пулларнинг   катта қисми  қарзга берилиши”  натижасида, паст хатарга эга қарздорлар амалга оширишга чоғланаётган  ижтимоий фойдали  лойиҳалар  маблағлардан  маҳрум бўлмаслигини кафолотлайди.

Read more...

АҚШ Федерал заҳира тизими: иқтисодиётни «миқдорий юмшатиш» (QE1-QE3)

Иқтисодиётни «миқдорий юмшатиш» «QE1» (quantitave easing) дастури жаҳон иқтисодий инқирози авжига чиққан даврда (2008 йил ноябрь) АҚШ Федерал заҳира тизими томонидан амалга оширила бошланди ва 2009 йилгача (бу йилни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) давом этди.

Read more...

“Қора олтин” нархлари яна тушиб кетди

Жаҳон бозорларида нефт нархлари етти ҳафта давомида тушиб бормоқда: хом ашё котировкалари март ойидаги минимумга қайтди. Бугунги савдода Brent нави бўлган нефт 0,58% га арзонлашди, яъни бир баррели 48,33 долларга тушиб кетди. WTI нави эса, 0,57%га, бир баррели 43,62 долларга сотилди.
“Қора олтин” ортидан Россия валютаси ўз қадрини йўқотмоқда. Бир евро 71 рублга чиқди: Марказий банк белгилаган евронинг расмий курси эса, 70,7 рубл. Америка валютаси эса, 64 рублга чиқиб кетди.

Read more...

Олтин динор лойиҳасининг аҳамияти (1-қисм)

Исломий  молиялаштириш усулларининг анъанавий  молиялаштириш усулларидан афзаллиги ҳақида кейинги даврларда кўп ёзилди.Исломий молиявий муассасалар ўз табиатига кўра чайқовона битимларда иштирок этмаган ҳолда, ҳозир биз гувоҳ бўлиб турган мана шундай инқирозларга ( 2008 йилдаги умужаҳон иқтисодий инқирозлари назарда  тутилмоқда - Б.Ж)  йўл қўймаслик тўғрисидаги фикрларни  бир қатор шартлар билан қабул қилиш мумкин. Мана шу шартларнинг моҳияти  исломий банклар ва бошқа молиявий муассасалар анъанавий(ноисломий) молиявий муассасалар ҳукмрон бўлган вазиятда,   инқироз оқибатларини  бартараф этиш бўйича ўз имкониятларини қай даражада тўлақонли амалга оширишидан иборат бўлади.Ҳозирги вақтда жаҳондаги фақат бир мамлакат – Судан – буткул исломийлашган молиявий секторга эга. Аксарият  мамлакатларда исломий банклар анъанавий молиявий тизим  устунлиги доирасида фаолият кўрсатишга мажбурлар.

Read more...

Исломий молиявий тизимда исломий облигациялар(сукук) нинг ўрни ва хусусиятлари

Исломий иқтисодиёт узоқ вақт давомида бозорда асосан исломий банклар ва суғурта(такофул) компаниялари билан тақдим этиб келинди: охирги  бир неча йилда исломий инвестиция жамғармалари сони ҳам сезиларли ўсди.  Янги минг йиллик бошида исломий иқтисодиётда муҳим восита вазифасини  ёки аксар  исломий облигациялар деб аталадиган  сукук  бажара бошлади.

Read more...

Нима учун Россия рублни қулатди?

Куни кеча 1998 йилги инқироз вақтидан бери қайд этилмаган рублнинг эркин қулаши даражасини тўхтатиш учун Россия Банки сузувчи фоиз ставкасини 10,5%дан 17%га кўтарди. Ушбу йилда рубль долларга нисбатан қарийб 50%га қадрсизланди. Мана шундай қатъий қадам, нефт баҳосининг пасайиши Россия иқтисодиётига Путин томонидан Қрим аннексия қилингани натижасида Ғарб томонидан жорий этилган мужмал ва шалвираган санкцияларга қараганда оғриқлироқ бўлганини кўрсатиб турибди.

Read more...

Россия рубли қадрсизланиши давом этмоқда

Россия иқтисодиёти тезлик билан инқироз сари яқинлашмоқда, сўнгги кунларда унинг асосий белгилари ҳисобланган рублнинг доллар ва еврога нисбатан емирилиши (долларга нисбатан рубль 50%га қадрсизланди) ва миллий валютанинг девальвация (қадрсиз пуллар қийматини тушириш ёки бекор қилиш)си сари йўналиш узлуксизлигини, Марказий банк ҳисоб ставкасини 10.5%дан 17%га ошириш йўли билан тўхтатишга уринди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed