Миллатларнинг юксалиши ва таназзули

Ибн Халдун – 14 асрда яшаб, турли хил мавзуларда ижод қилган мусулмон мутаффакир олимидир. У ўзининг “Муқаддима” асарида давлат ва миллатларнинг юксалиши ва таназзулга юз тутиши сабабларига алоҳида эътибор қаратади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, Ибн Халдуннинг иқтисод ва сиёсий иқтисод бўйича ёзган асарлари бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Хусусан, олим давлатнинг ёлланма қўшинларга чиқиш ва сарф-ҳаражатларини камайтиришга кўпроқ урғу беради. Ҳозирги даврдаги ривожланган мамлакатлар ушбу тавсияларни амалиётга татбиқ қилган ва бунинг натижасида улар иқтисодиётда қўшимча даромадларини ошириб, таълим ва инсон учун керакли бўлган бошқа соҳаларга керакли заҳираларни йўналтиришга мувоффақ бўлганлар. Ўз навбатида Ибн Халдун савдо-сотиққа ва ишлаб чиқаришни бўғиб ташлайдиган солиқ ва тарифларга қарши чиққан. Шунингдек у давлатнинг ишлаб чиқариш ва савдода иштирок этишини ҳам мақул кўрмаган. Унга кўра, бюрократлар тижорий фаолият асосларини тушунишга қодир эмас ва уларда савдогарларникидек (тижорий) мақсад бўлмайди (мотивация). У иқтисоддаги қўшимча даромад, савдо ва ишлаб чиқаришга аралашаётган мамлакатларнинг таназзулга юз тутишини башорат қилган эди. Унга кўра, катта армия тижорат, ишлаб чиқариш ва иқтисодий даромаднинг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Read more...

Тармоқли маркетингдаги 10 хил ёлғон

МЛМ кундан кунга оммалашиб боряпти, МЛМ фирмаларнинг сони деярли геометрик прогрессия бўйича кўпайиб боряпти. Туну-кун одамларнинг калласидаги фикр фақат МЛМ фирмаларга кириб ишлаш бўлиб қолгандек… Натижада МЛМ ҳақида «Бу - бизнеснинг энг динамик ривожланиб бораётган шакли» деган тасаввур ҳосил бўлиб қоляпти. Ҳатто яқинда МЛМ дистрибуциянинг ҳамма шаклларини сиқиб чиқариб, уларнинг ўрнини эгаллаб олади, деган гаплар ҳам қулоққа чалиняпти. Шунингдек, ҳар бир киши, агар қатъият билан, мунтазам равишда МЛМ фирмаларининг методикаларига оғишмай амал қилиб борса, охир-оқибат, бир кун келиб ҲАММАМИЗ фақат МЛМ тизимида олди-сотди қиладиган бўламиз, деб ишонтиришяпти.

Read more...

Аллоҳга исён қилган тизим инқирози

 ИНҚИРОЗ ИЛДИЗЛАРИ ҚАЕРДА?

Маълумки, бутун дунё иқтисодий тизимида инқироз деб аталмиш таҳдид ҳамон ўз кучини кўрсатмоқда. Бу нарса зўрайгандан зўраймоқда, унинг янги кўринишлари пайдо бўляпти, аммо таҳдидни жиловлаш ёки ортга чекинтиришнинг имкони асло топилмаяпти. Аввалига молия ҳамда пул тизимидаги инқироз кўринишида намоён бўлган бу таҳдид бутун бошли иқтисод тизимининг инқирозига  йўл очиб берди. Бундай инқироз шу кунларда шаклу шамойилига кўра кўпгина давлатларни қарздорлик ботқоғига ботириб қўяётган „қарздорлик инқирозига“ айланиб улгурди.

Read more...

Исломий иқтисод жаҳон инқирозига барҳам бериши мумкин

АҚШнинг ислом дунёсига қарши кураши бу терроризмга қарши уруш эмас, балки Уолл Стритнинг бошқа иқтисодий тизимга, аниқроғи, инсонийлик манфаатларини жам қилган иқтисодий тизим бўлмиш исломий иқтисод тизимига қарши урушидир.
Банклар пулни яратадилар ва бу пул яна банкда йўқолади. Банкларга биз ўз жамғармаларимизни ишонамиз, пул қарз оламиз ва ўз бор-бутумизни гаровга қўямиз. Ҳар қандай тижорий фаолият банкда бошланиб, банкда ўз якунига етади. Банклар билан судлашамиз, агарда улар бизга пешон тери билан ишлаб топганларимизни қайтармаса, аммо олган кредитларимизни тўлай олмасак, банклар ўз айғоқчиларини (коллектор) бизга қарши ишга солишга доим тайёр. Қани бу ерда бозор тамойиллари? Бу ерда бозор йўқ, балки фақат банклар бор холос…

Read more...

Биржалар

Таърифи: Биржа низомга солинган бозордир. У муайян ўринларда, маълум вақтларда унинг ишчилари ўртасида савдо молларини, қимматбаҳо қоғозларни (валюта каби пул бирликлари) ва молиявий варақларни (акция, векцел каби) олди-сотдисини амалга оширади.

Read more...

Ўзбекистон Россиядан қарзми?

Сал аввалроқ Россия Оммавий ахборот воситаларида бир қатор мақолалар пайдо бўлиб, унда россиялик хонаки «экспертлар» тўсатдан гўёки Ўзбекистоннинг Россиядан давлат қарзи борлигини эслаб қолишди, ва бу қарзни бир неча юз миллион АҚШ доллари деб баҳолаб ҳам беришди.
Айнан шунинг учун ҳам эксперт сўзини қўштирноққа олиб қўйдик, чунки оммани завқлантириб, ўз хўжайинларини кўнглини олиб юрувчи касб эгаларини англатувчи сўзни матбуотда ишлатгимиз келмади. Бу экспертларнинг ақлий мулоҳазалари маҳсулоти ўлароқ кишини ҳайрон қолдирадиган хулосалар пайдо бўлди ва бу хулосаларни қатор Россия Оммавий ахборот воситалари ўйлаб ўтирмасдан тарқатишга шошилишди. Масалан: «90-йиллар охирида Ўзбекистон Олий Мажлиси ўзининг навбатдаги сессиясида Россия корхоналарининг қарзини ягона давлат қарзи деб тан олмаслик хақида карор қабул қилди». Балки бу нарса «Россия корхоналари» учун аламли бўлгандир, бироқ, нима учун Ўзбекистон Парламенти бошка давлат корхоналари қарзини давлат қарзи деб тан олиши кераклиги унчалик тушунарли эмас.

Read more...

Олтиннинг қиймати..?

Бирон нарсанинг қийматини ўлчашда албатта уни бошқа нарса билан солиштириб кўрамиз. Чунки дунёдаги ҳамма нарса нисбий. Ҳамма нарса қийматли. Бироқ ҳаммаси ҳам бирдай қийматли эмас. Шаҳардаги одам учун бензин қийматли бўлса, чўлдаги киши учун сувнинг қадри ўзгача. Балки шунинг учун ҳам, инсонлар маълум нарсаларни бошқа нарсаларга нисбатан ўлчов меъзони қилиб қўйганлар. Ана шундай ўлчов меъзонларидан бири олтин ҳисобланади. Бу қимматбаҳо метал яқин ўтмишгача товар айрбошлаш воситаси бўлган. Олтин инсонлар турмуш тарзида қийматнинг рамзи бўлганидан, бошқа қимматбаҳо нарсаларга ҳам олтин деб ном берилган. Масалан, пахтани «оқ олтин», нефтни «қора олтин» деб аташга ўрганиб қолганмиз. Бугун биз сизга ана шу уч хил: сариқ, оқ ва қора олтинлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

Read more...

Қора қисмат

Айнан XX асрдан эътиборан ғарб дунёси инсон ҳуқуқлари дея дунёга жар сола бошлади. Қуллик ва қулдорлик қатъиян қораланди. Ва бундай инсонларни қул қилиб ишлатишни рад этаётганлар айнан бутун Африкани ўз мустамлакаси остига олган Европа мамлакатлари эди. Африка учун озодлик нафаслари яқинлашаётганди. 1960 йилларга келибгина Африка давлатлари ўз мустақиллигига эриша бошлади. Асосий мустамлакачилар бўлмиш Буюк Британия ва Франциянинг қўл остидаги давлатлар энди озод эди. 1960 йил эса Африка озодлиги йили дея тарих саҳифаларига муҳрлаб қўйилди.
Энди инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси бўлмиш дунё ҳамжамияти олдида бошқа вазифа турар эди. Ривожланиш борасида Ғарб дунёсидан 100 йиллаб ортда қолиб кетаётган қитъани иқтисодий томондан ривожлантириш учун бутун дунё унга қул чўзди. Халқаро монетар фонд ҳамда Жаҳон банки аталмиш халқаро молиявий институтлар Африка ривожланиши учун унга кредит ажратишди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed