Исломий Банк тизимининг ҳозирги ҳолати

Исломий банк тизими ҳозирги кунда кўпчилик учун янгилик эмас. Исломий банк тизими ва унинг маънавий қадриятлари ташвиқот қилина бошланган вақтларда дунёнинг етакчи молиявий доиралари буни ҳаёлий бир нарса деб ўйладилар. Асрлар давомида “қадриятсиз” капиталистик иқтисод остида яшаб келганлари учун улар молиянинг қадриятга нима алоқаси бор дея ҳайрон бўлдилар.

Турли хил мулк, савдо-сармоя ва кредит амалиётларидан ташқари Исломий банклар шунингдек бир қанча фоизсиз юритиладиган тўлов асосидаги ҳизматларни ҳам таклиф этади. Ҳисоб рақамлари, келишилган муддатдаги валюта нархига асосланган халқоро олди-бердилар, банк трансферлари, кредит хатлари, саёхатчилар чеки, ишончли пул тушуриш қутилари, ҳавфсиз биржа инвестиияларини бошқариш ва консультаия бериш, ва бошқа замонавий банк соҳасига оид ҳизматлар шулар жимласидандир. Исломий банк тизими ўзининг қадриятларига асосланган принипларига кўра мусулмонлар ва номусулмонлардан ҳам бирдек молия жалб этиши мумкин.
   Исломий банклар бу ҳам фойда келтирувчи ҳам инсонийликка асосланган, ривожланиб бораётган молия ва инвестиия воситасидир. Глобал молия саноатини юргизган фойда чиқариш услубларининг борган сари янгиланиб бориши ва кенг қўлланиши шунингдек, бундай амалиётлардаги катта мавҳумликлар, қалтисликлар, ва фойда очлик натижасида глобал молиявий инқирозга ҳам сабаб бўлди. Исломий банк тизимида эса умуман фойда чиқариш услубларининг қанчалик тўғри эканлиги савол остига олинади.
Глобал молиявий инқирозни ҳал қилишга ҳаракат қиларкан, дунёдаги етакчилар банклар ҳаддан зиёд ката фойда оладиган, спекулатив капитализмга асосланган, асл иқтисоднинг ривожланишига хеч қандай ҳисса қўшмайдиган ечимларнинг ўрнига капиталист тадбиркорликка асосланган, банклар асл иқтисоддаги ривожланишни молиялаштириши керак бўлган ечимларни илгари сурдилар. Исломий банк тизимидаги ҳалоллик Исломий банклар ўзларининг ҳалоллик ва тўғрилик тамойилларига алоҳида эътибор беришлари керак. Баъзи танқидчилар Исломий банклар 1970чи йилларда оммалаша бошланган фалсафий ва ғоявий асосларидан узоқлашиб кетганларига қайғурадилар.
 Исломий банклар хилма-ҳил кўринишларга эга: банклар ва банк бўлмаганлар, катта ва кичик, ихтисослашган ва тармоқлашган, анъанавий ва инновацион, миллий ва халқаро, муваффақиятли ва муваффақиятсиз, эҳтиёткор ва эҳтиётсиз, қаттиқ назоратдаги ва оз ҳолича ишлайдиган, ва ҳоказо. Баъзилари, айниқса анъанавий банклардаги “Исломий дарчалар”, ўзларининг анъанавий касбдошлари билан деярли бир хиллар, баъзи бошқалари эса тубдан фарқ қиладилар. Баъзилари диний қарашлардан илҳомланиб ташкил этилган бўлса, баъзилар фақатгина динни мижоз жалб этиш учунгина ишлатадилар. Диний жиҳатдан қайси турдаги банклар мақбул эканлиги ҳақида олимлар орасида кўплаб қарама-қаршиликлар бор. Баъзилари наздида банкларнинг ҳуқуқий тузилиши уларни биржа, лизинг, ва қурилиш фаолиятлари каби соҳаларда Исломий тижоратга яроқсиз қилади ва шу туфайли улар анъанавий банк фаолиятига озгинагина ўзгартиришлар киритиб Исломий тус бериб фаолият юритадилар холос. Агар Исломий банклар “Исломий Банк тизими” тушунчасини узил-кесил қанақа болишини аниқлаб олмасалар, Исломий банк тизими ғоясини анъанавий банк тизимига аралашиб, қоришиб кетиш хавфи бор. Мурабаҳа, салам, истиснаъа ва ижара, каби акиясиз ишлайдиган Исломий усуллар шунингдек молиявий амалиётларни муайян мулклар билан тижорат қилиш каби асл иқтисодий фаолият турларига боғлаб туради. Лекин бунга қошимча яна бундай усулларнинг молиялаштириш объектлари сифатида бошқа хизмат ва товар турлари ҳам бўлиши керак.

Сурайё Шаамирова

back to top