Россия Марказий банки исломий банкинг учун тартиблар жорий этиш масаласини ўрганмоқда

Россия Марказий банки исломий банкинг учун тартиблар жорий этиш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда Федерация Кенгашида қилган чиқишида Россия Банки раҳбари Эльвира Набиуллина маълум қилди.

“Исломий банкингга тўхталадиган бўлсак, банкларнинг вакиллари махсус тартиблар жорий этиш бўйича мурожаат этдилар. Биз ҳозирда ушбу масалани ўрганмоқдамиз”, деди Набиуллина.Аввалроқ Россия Федерацияси Марказий банки раҳбари ўринбосари Сергей Швецов исломий банкинг учун махсус тартиблар жорий этиш учун зарурат йўқлиги ҳақида баёнот берган эди. ТАСС аввал хабар берганидек, Россия банклар ассоциацияси (РБА) исломий банкинг билан шуғулланувчи кредит ташкилотларини алоҳида лицензиялашни таклиф этган эди. РБА шунингдек, Россия банклари исломий молиявий воситаларга талаб ошганини қайд этганлигини хабар қилди. Исломий банкинг анъанавий банк ишига муқобил тадбиркорлик фаолияти кўрсатиш ва исломий иқтисод тамойилларига риоя этишни ўзида акс эттиради.
Мусулмонлар талабини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг асосий хусусияти - ислом ва мусулмонлар ҳаёти қоидалари мажмуи ман этган унсурлардан четланиш ҳисобланади. Сўз ссуда фоизи ва судхўрлик (рибо), ўта юқори хатар (ғорар) ва ноаниқлик (майсир) ҳақида бормоқда. Бундан ташқари шариатга кўра, чўчқа гўшти етиштириш ва сотиш, алкоголь, қурол-яроғ, шунингдек, қимор ўйинлари ва “бузуқ туйғу” – фоҳишабозлик, порнография каби саноатлар сингари фаолиятлардан даромад олиш ва уларга маблағлар киритиш тақиқланган.

Интернет маълумотлари асосида
Ботирхўжа Жўраев тайёрлади

back to top