Фаластин Халқаро жиноят судида “кузатувчи” мақомини олди

Душанба куни Халқаро жиноят суди (ХЖС) ўз саммити доирасида Фаластинга кузатувчи мақомини расман берди. Фаластин ушбу мақомни қабул қилгани ҳақида маълум қилди. Фаластинликлар ХЖСга аъзо бўлишга анчадан бери интилиб келмоқда. Хусусан, мазкур судга аъзо бўлиш Фаластин учун Исроилга қарши даъво киритиш ҳуқуқини беради.

Гаага шаҳрида жойлашган ХЖСга бугунги кунда 122 давлат аъзо бўлиб, мазкур мустақил тузилма уруш жиноятлари бўйича халқаро доимий трибунал ҳисобланади.

back to top