Ғарб билан бўлган иқтисодий урушда Россия мағлуб бўлди

Ғарб билан бўлган иқтисодий урушда Россия мағлуб бўлди

Марказий банкда тунги шошилинч йиғилиш. Ҳал қилувчи ставка 6,5 фоизли пунктга кўтарилди. Рублнинг қадрсизланиши. Москваликлар ўз пулларини банкоматлар орқали олаётганлари ҳақидаги хабарлар. Валюта инқирозини тасвирловчи манзара шунақа кўринишга эга.

Марказий банк раисининг ўринбосари Сергей Швецов содир бўлган барча ишларга якун ясар экан, банк раҳбарияти рублнинг қадрсизланиши оқибатида ҳал қилувчи фоиз савкасини ошириш йўли билан иқтисодиётни чуқурга итармоқчи бўлмаганини, аммо рубл қадрсизланиб турган ҳолатда ҳеч қанақа чора кўрмасдан ўтиришни истамаганини билдирди. “Менга ишонаверинг, кеча директорлар кенгаши бу қарорни қабул қила туриб, ёмон ва энг ёмон вариантлардан бирини танлашига тўғри келди”, - деди Швецов. Пировардида, Москванинг омади чопди. Воқеалар биринчи сценарийга мувофиқ ривожланди.
Ҳал қилувчи фоиз ставкаларни бир деганда 10.5% дан 17% кўтариш орқали ҳаммада “шок ва қўрқитиш” ҳолатини пайдо қилишга бўлган уриниш ўхшамай қолди. Рубл савдоси учун яна бир оғир кун ниҳоясига етганида рублнинг долларга нисбатан қиймати тарихий минимумга тушиб кетди. Сўнгги тўққиз ой ичида Россия Ғарб билан иқтисодий уруш олиб бораётган эди – 16 декабр – Россиянинг ўша урушда мағлуб бўлган кунига айланди.
Оддий  қилиб айтганда, Москва учун бу ҳолат худди “Номан Ламонт воқеа”сини ёдга солади. 1992 йили сентябр ойида Буюк Британиянинг ўша вақтдаги молия вазири Ламонт фунт стерлингни Европа валюта курси механизми доирасида ҳимоя қилишини айтган эди. У мамлакат чуқур иқтисодий инқирозни бошидан кечираётганига қарамай кредитларнинг фоиз ставкаларини 15%гача кўтаришни таклиф қилган эди.
Россиянинг ҳозирги иқтисодий аҳволи 1992 йилги Буюк Британиянинг аҳволидан ҳам ёмон. Унинг ишлаб чиқарувчи сектори тўзиб, эскирган, мамлакат эса, ўзининг жуда катта ҳажмдаги нефт ва газ заҳираларига ўта қарам, бунинг устига нефт ҳам шиддат билан арзонлашиб бормоқда.
Сешанаба куни, Brent маркасидаги нефтнинг бир баррели 60 доллардан ҳам паст нархда сотилгани қайд қилинади, ҳолбуки, ўтган йили бир баррел нефт 115 доллар атрофида сотилар эди.
Россия иқтисодининг барча заиф жойлари, вайрон бўлаётган заводлари ва энергия секторига қарамлиги Ғарбга яхши маълум. Россиянинг Украинадаги бўлгинчиларни қўллаб-қувватлашига жавобан, унга қарши санкицияларнинг жорий қилиниши Путинни бўйинсиндира олмади, АҚШ ва Саудия Арабистони нефтларни арзонлаштириш йўли билан Россияга зарар етказишга қарор қилишди. Натижада, ҳар икки мамлакат ҳам маълум маънода зарар кўради – сланц нефти соҳаси бўйича АҚШ сезиларли даражада катта зарар кўриши ҳам мумкин. Бироқ, Россия энг кўп зарар кўради, деган важ билан мазкур мамлакатлар таваккал қилишга тайёр эди. Воқеалар айнан шу тарзда юз берди.
Энди яхши хабарларга ўтамиз (ёки, ёмони камроқ деса ҳам бўлади). Охир оқибат, нефтнинг арзонлашуви дунё иқтисодининг яна динамик тарзда ривож топишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки, истеъмолчиларда кўп пул қолади ва улар бу пулларини кўпроқ (бошқа кўп нарсаларга) сарф қила бошлайди, ишлаб чиқарувчиларда эса инвестиция қилиш учун кўпроқ маблағ бўлади. Нефтнинг нархи ошиши билан у билан бирга рублнинг нархи ҳам ошиб боради.

Ҳаттоки, бу вазиятда ҳам Россия ожиз кўринади. У фоиз ставкаларини ошириш имкониятидан фойдаланиб бўлди, энди фақат икки йўли қолган: нефт нархи вақтинча пасаяди, деб умид қилган ҳолда рублни тушириш ёки капитал устидан назорат ўрнатиш. Москва бу йўлларни сўнгги чора сифатида кўрмоқда, агар рублнинг қадрсизланиши давом этаверадиган бўлса бу чоралар мувофиқ келиши мумкин. "Мукаммал бўрон" (бир қанча кўнгилсизликларнинг бирданига келиши) ибораси сийқаси чиққан бўлсада, бу ибора валюта қадрсизланиши, иқтисодий инқироз ҳамда юқори фоиз ставкаси содир бўлиб турган ушбу оғир вазиятини ифодалаш учун мос тушади. Ҳозирда масала Путиннинг қандай фикр билдириши устида бормоқда. Агар у Украина билан муносабатидаги вазиятни юмшатса, Ғарб томонидан қабул қилинган кескин чоралар ўзини оқлайди ва вазифа бажарилган ҳисобланади. Аммо, Москвада қаттиқўл сиёсат тарафдорлари бор, улар томонидан инқирозга жавобан иқтисодни давлат томонидан назоратга солиниши ва Украинага ҳарбий босимни кучайтиришни амалга оширилишини ҳам мумкин. Агар иқтисод талвасалари яраланган рус айиғини янада агрессив қилса, бу жуда қимматга тушган ғалаба бўлур эди.

"The Guardian" материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top