Россия рубли қадрсизланиши давом этмоқда

Россия рубли қадрсизланиши давом этмоқда

Россия иқтисодиёти тезлик билан инқироз сари яқинлашмоқда, сўнгги кунларда унинг асосий белгилари ҳисобланган рублнинг доллар ва еврога нисбатан емирилиши (долларга нисбатан рубль 50%га қадрсизланди) ва миллий валютанинг девальвация (қадрсиз пуллар қийматини тушириш ёки бекор қилиш)си сари йўналиш узлуксизлигини, Марказий банк ҳисоб ставкасини 10.5%дан 17%га ошириш йўли билан тўхтатишга уринди.

Рублнинг емирилиши яқин келажакда иқтисодиётга жиддий ишончсизлик пайдо бўлишидан далолат беради ва яқин ойларда Россияни юқори даражадаги инфляция ҳамда ишлаб чиқаришнинг жиддий пасайиши кутмоқда. Бу Россиядан бошқа мамлакатларга ҳам тегишли. Рублнинг қадрсизланишига олиб келган омиллар, шунингдек ривожланаётган мамлакатлар валюталарини заифлаштирмоқда ва янги глобал ларзалар хавфини солмоқда. Корчалонлик фаоллиги пасайишининг асосий сабаби нефтдир. Кутилганидек, нефт нархининг узлуксиз пасайиши (кеча унинг бир барелли учун 60 доллар, баъзан эса 50 доллар ҳам беришди) айрим экспортёр мамлакатлар (Россия, Венесуэла)га ўзлаининг савдо ва бошқа мажбуриятларини бажара олишларини сўроқ остига қўйди.

Иқтисодий санкциялар ва нефт баҳосининг 60 долларда эканлиги Россия иқтисодиётини қашшоқлашув ва миллий иқтисодиётга қарамлик даврига киритади. Худди шу тахминни, нефтга бўлган баҳонинг пасайиши ўз қарзларини тўлай олмасликка олиб келадиган мамлакатлар ҳақида ҳам айтиб ўтиш мумкин.

Нефт баҳосининг арзонлашуви кутилаётган оқибатларга олиб келади. Паст баҳолар бозорни назорат этадиган давлатлар (Саудия Арабистони) ва АҚШга таъсир кўрсатмайди, лозим пайтда АҚШ ҳам сланц нефти ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкин, лекин бу нефт экспортига боғлиқ мамлакатлар иқтисодиётини қўпориб ташлайди. Нефт қазиб чиқаришни камайтирмаслик ҳақидаги ОПЕКнинг қарори (бу ерда Судия Арабистони бошқарувчи ҳисобланади) худди атайин рақобатчи-мамлакатлар, яъни: Россия, Эрон ва Венесуэлага зиён етказиш учун қилингандек. Нефт инқирознинг ягона омили эмас.

АҚШ валюта сиёсати ўзгариши мумкинлигини ҳам назардан қочирмаслик лозим. Вашингтон қачонки ҳисоб ставкаларини оширишга қарор қилса, ривожланган мамлакатларнинг ўз миллий валюталарида киритган инвестициялари емирила бошлайди. Локал инқирозлар хатарини бартараф этишнинг аниқ андозалари йўқ. Россиянинг ҳисоб ставкаларини кўтариши, инфляцияни қандайдир тутиб туриши ва рублни якуний қулашга йўл қўймаслиги мушкулликдан кўрилаётган чорадир. Лекин ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва шунга мувофиқ ҳисоб ставкасини пасайтириш йўлидан бориш янада оқилона бўлур эди. Ҳозирча яқин келажакда бозорнинг ривожланиши (талабнинг ошиши, ишлаб чиқаришнинг пасайиши) нефт баҳоси ошишига олиб келмайди ва Вашингтоннинг янги валюта сиёсати оқибатлари маълум бўлмас экан, янги молиявий инқироз хавфи тўлақонли воқеллика айланади.

"El Pais" материаллари асосида
Ботирхўжа Жўраев тайёрлади

back to top