Нима учун Россия рублни қулатди?

Нима учун Россия рублни қулатди?

Куни кеча 1998 йилги инқироз вақтидан бери қайд этилмаган рублнинг эркин қулаши даражасини тўхтатиш учун Россия Банки сузувчи фоиз ставкасини 10,5%дан 17%га кўтарди. Ушбу йилда рубль долларга нисбатан қарийб 50%га қадрсизланди. Мана шундай қатъий қадам, нефт баҳосининг пасайиши Россия иқтисодиётига Путин томонидан Қрим аннексия қилингани натижасида Ғарб томонидан жорий этилган мужмал ва шалвираган санкцияларга қараганда оғриқлироқ бўлганини кўрсатиб турибди.

Марказий банк томонидан кўрилган чоралар ҳам Россиянинг жаҳоннинг ҳар қандай мамлакати каби молия-кредит сиёсати нозик тафсилотлари билан унчалик таниш эмаслигига гувоҳлик бермоқда. Ушбу йилнинг бошларида Россия Марказий банки ташқи валюта бозорларида тебраниб турган рублни мустаҳкамлаш учун 75 млрд. рубль ажратган эди. Бу интервенция самарасиз бўлди. Ўшанда Россия Банки рублнинг «сузувчи» курсини жорий этди ёки унга чўкиш имкониятини яратди. Лекин рублнинг тезкор қулаши ушбу ҳафтада Россияни қандайдир янада радикалроқ чоралар кўришга мажбур этди. Натижада, трейдерларни рублни сотиб олиш ва фоизли даромад олишга жалб этиш мақсадида, “сузувчи” фоиз ставкаси жиддий равишда оширилди, бу кўз олдимизга келиши мумкин бўлган барча мутаносибликка нисбатан юқорироғи эди. Албатта, бундай юқори баҳони киритиш шундоқ ҳам ожиз бўлган Россия иқтисодиётининг кредит олишга бўлган эҳтиёжини янада мураккаброқ аҳволга солиб қўйди. Мана шундай мақсадга йўналган устомонлик Москванинг рублни қандай мустаҳкамлашга қаратилган кучини кўрсатмагунича ўз натижасини бермайди. Охир-оқибат, ким ҳам ҳар қандай фоизли даромади нолга олиб борувчи ва баҳоси тушиб бораётган нарсани сотиб олишни ҳоҳлар эди? Россия баъзан билимсизлиги туфайли, баъзан эса ўз валютаси қийматини пасайтириш экспорт ҳажми ошишига, бу эса ўз навбатида иқтисодиётни ривожланишига рағбат бўлувчи мулоҳазакор Кейнси ғояларига ишонган ҳолда хатоларга йўл қўймоқда. Forbesдаги ўзининг охирги мақоласида валюта эксперти Натан Льюиснинг қайд этишича, бутун тарих мобайнида ҳеч бир мамлакат ўз миллий валютасини девальвация қилиш орқали узоқ муддатли ва кенг қамровли фаровонликка эриша олмаган. Путин Қримни ўз мамлакатига қўшиб олган ўша пайтда ҳам, экспорт ҳажмини ошириш ва кучи камаяётган россия иқтисодиётига кўмак бериш учун рублни жиндай “енгиллатиш” ҳақидаги ниятларини ҳеч қачон яширмаган. Шу йилнинг бошида Россия рубл курсини сунъий равишда мустаҳкамлашга уриниш ортидан яна бир қўшалоқ хатога йўл қўйди.

Аниқ мақсадсиз ҳаракатлар

Ҳокимият вакиллари – Путиндан бошлаб қуйи поғонадаги амалдорларга қадар, рубл қиймати олтин-валюта заҳираларига мувофиқ келишини ва рубль долларга нисбатан ўрнатилган курсга мувофиқ равишда қаттиқ боғлаб қўйилгани учун Марказий банк қатъий чораларни кўриши тўғрисида доимий таъкидлашлари зарур эди. Агар бозорда кичкинагина ишончсизлик пайдо бўлса, трейдерлар бирдан ҳужумга ўтадилар. Россия қўллаган стратегияга ўхшаш чоралар эса ҳалокатли бўлган бўлур эди.

Ҳеч қандай стерилизация

Россия Иккинчи жаҳон урушидан бери марказий банклар такрорлаб келаётган ва барча чарчаган ҳалокатли хатоларга йўл қўйди: Россия ташқи валюта бозорларида рубли сотиб олар экан, уларни бирданига қайтадан ички валюта бозорига жойлаштирди. Яъни, Марказий банк бир қўли билан олиб, иккинчиси билан бериб турди. Бошқача айтганда, рубль таклифи ўзгаришсиз қолди. Россиянинг пул базаси (банк резервлари ва нақд пуллар) камаймади. Мана шундай нооқилона ўз-ўзини ҳалокатга олиб борувчи амалиётни иқтисодчилар ”стерилизация” деб атайдилар. Инқироз даврида брокерлар курси пасайиш сари ҳаракат қилаётган валютани сезиб қолсалар, пул базасини пасайтириш ўта муҳим аҳамиятга эга. Буни ҳужум қилинаётган валютани сотиб олиш учун заҳиралардан масалан, доллар ёки евродан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Марказий банк пул базасини ҳукумат қимматли қоғозлари сингари ички активлардан фойдаланиш йўли билан ҳам қисқартириши мумкин: банк қимматли қоғозларни сотади ва муомаладан мана шу қоғозларни тўлаш учун ишлатиладиган ўша валютани олиб қўяди. Трейдерлар (биржадаги савдогарлар) бундай ҳаракатларга қарши ҳеч қандай чора кўриб бўлмаслигини бирдан тушунадилар. Россия каби мамлакат ҳозиргидек оғир молиявий ҳолатда бўлса ҳам - ҳар қандай чайқовчиларга қарши зарба беришга қодир активларни ишлатиш имкониятига эга.  Яна ҳам ажабланарли томони, Россия худди шуни 2009 йил бошида рублнинг ҳолати бундан-да беқарорлигида амалга оширган эди.Россия Банки пул базасини қисқартирган ва рублнинг қадрсизланиши тўхтатилган эди. Албатта, рублнинг қулашидан ташқари Россияда бошқа таркибий хусусиятдаги жиддий муаммолар ҳам мавжуд. Лекин Москва ўз валютасини қутқариш учун етарлича қуч-қудратга эга. Аниқки, бунинг учун билимлар зарур бўлади, лекин фоиз ставкасининг мазкур ошиши уни йўқлигини кўрсатди.

"Forbes", АҚШ, Стив Форбс (Steve Forbes)
Жўраев Ботирхўжа таржима қилди.

back to top