Кейп Таун ҳалол туризмдан $ 220 миллиард даромад кўрмоқчи (+Видео)

trtworld.com trtworld.com

Кейп Таун Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)нинг мусулмонлар энг кўп яшайдиган шаҳри ҳисобланади. Мамлакат туризм саноати бу имкониятдан самарали фойдаланишни мақсад қилган.

“Кейп Таун Туризм” ширкати раҳбари Анвар Думини Trtworld мухбири билан суҳбатда, Кейп Таун шаҳри ҳеч қачон “ҳалол” деб таснифланмаганини айтди.
“Шаҳаримизга доим европача ёҳуд ғарбликлар борадиган шаҳар сифатида қараб келинган. 300 йиллик тарихимизга назар солсангиз, Исломий маданият бугунги кунда қад ростлаб турган шаҳримиз пойдеворининг бир қисми бўлиб хизмат қилганини кўрасиз”, - дейди Анвар Думиний.
Ўтган йил Кейп Таун шаҳрига қарийиб 10 миллион турист келган. Улар асосан Table Mountain тоғини, охири кўринмайдиган қумли денгиз соҳилларини, яқин атрофдаги мусаллас тайёрлайдиган фермерлар узумзорларини ва шаҳардаги тарихий ёдгорликларни бориб кўришган.
2017 йилда туризмдан олинган даромад мамлакат ялпи маҳсулотининг 9 фоизини ташкил қилиб 35 миллиард АҚШ долларига етган. Туризм ташкилоти расмий маълумотига кўра, 2017 йилда Яқин Шарқ давлатларидан 100 минг турист, Туркиядан 14 минг нафар турист ЖАРга келган.
ЖАР ҳукумати мусулмон давлатлари фуқароларини ҳам ўзининг ҳалол туризм соҳасига жалб этиб, фақат Кейп Тауннинг ўзидан йилига 220 миллиард АҚШ доллар миқдорида даромад олишни мўлжаллаган.

back to top