Туркия – Ўзбекистон раҳбарлари катта инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилади

Daily Sabah Daily Sabah

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон келаси ҳафтада Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга сафар қилади.

29 апрелдан 3 майга қадар давом этадиган сафарнинг биринчи босқичида Эрдўғон Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Туркиянинг Hürriyet нашри хабарига кўра, икки давлат раҳбарлари мулоқоти чоғида Туркиянинг Ўзбекистонга катта сармоя киритиши кун тартибидаги асосий масала бўлиши кутилмоқда.
Нашрга кўра, Эрдўғон бу ҳақда илк бор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага борган пайтда истак билдирган.
“Биз туризм соҳасидаги муштарак лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишувга эришишимизга умид қиляпман. Биз турк пудратчилари билан у ерда чанғи курорти барпо этиш бўйича улкан лойиҳани амалга оширамиз”, - дея баён қилган Туркия президенти.

Юқорига