2011 йил иқтисодидаги инқирозга таҳлилий бир назар

Бу муаммони ҳал қилиш учун у янги тижорий (маркетинг) режа ишлаб чиқади. Режага кўра, мижозлари ҳозир текинга ичиб туришади, пулини эса кейинроқ (пул тушганда) тўлашади. У ким қарзга қанча ичганини махсус дафтарчага ёзиб боради (гўё шундай усул билан у мижозларига қарз (кредит) беради).
Марямнинг “Ҳозир ичавер, пулини эса кейин тўлайсан” деган стратегияси тез орада шуҳрат қозона бошлайди ва бунинг натижаси ўлароқ Марямнинг кичик ресторани мижозларга тўлиб кетади. Кўп ўтмай, унинг кичик ресторани савдо қилиш бўйича шаҳарда энг юқори кўрсаткичларга эришади ва келажак ҳам жуда истиқболли бўлиб кўринади. Марям ўз мижозларининг дарҳол пул тўлаш мажбуриятидан халос қилгани ҳамда бироз вақт ўтиб ўз маҳсулотларининг нархларини ҳам кўтариб юбориши деярли ҳеч қандай қаршиликларга учрамайди. Шундай қилиб, Марямнинг кичик ресторанида савдо жуда авж олиб кетади.

Марям мижозларининг қарзлари келажакда яхшигина фойда келтиришини  ҳисобга олиб, маҳаллий банкнинг ёш президенти Марямга қарзни (кредитни) янада кўпайтириб беришга қарор қилади. Пиянисталарнинг қарзи гаров сифатида тургани ҳам уни ҳеч бир хавотирга солмайди. Банк қароргоҳида мутахассис-трейдерлар мижозларнинг қарзларини “кайф заёми” ва “алкашлар заёми”га айлантириш эвазига улкан миқдорда товон (комиссия) пулини ишлаб олиш йўлларини ўйлаб топишади. Кейин эса бу заём облигациялари халқаро қимматли қоғозлар бозорида савдога қўйилади. Энг юқори рейтинг «ААА» сифатида сотилаётган ушбу қимматли қоғозлар аслида ишсиз пиянисталарнинг қарзлари эканини янги сармоядорлар охиригача тушуниб ҳам етишмайди. Қимматли қоғозлар нархи аста ўса бошлайди ва унинг активлари мамлакат етакчи даллоллари (брокерлари) ичида энг юқори ўринга чиқиб кетади.
Кунларнинг бирида облигациялар нархи ошиб турганида мазкур маҳаллий банкнинг таҳлика бўйича менежери Марямнинг кичик ресторанида йиғилиб қолган қарзларни қайтаришини талаб қилишни ўйлаб қолади. Бу ҳақда у Марямга хабар қилади. Марям эса ўз навбатида қарзга ичган пиянисталаридан пул талаб қила бошлайди. Аммо ўз-ўзидан равшанки, ҳамон ишсиз бўлган, пул топа олмаётган пиянисталар қарзларини қайтара олишмайди. Марям қарз (кредит) мажбуриятларини адо қила олмаслигига кўзи етиб, ўзини “синдим” (дефолт) деб эълон   қилди. Энди у хонавайрон (банкрот) бўлганди. Кичик ресторан ёпилди ва унинг ўн бир ишчиси ишсиз қолди. Бир кечада кайф заёми ва алкашлар заёми облигациялари ўз нархининг тўқсон фоизини йўқотди. Мазкур фойдаларнинг тушиб кетган нархлари банкнинг лаёқатдорлигини (ликвидлигини) йўқ қилади ва янги қарз бериш имкониятларини чеклаб, кредитлаш ва бутун иқтисодий фаолликни тўхтатиб қўйди.
Марямга тўлов учун кенг имтиёзлар берган кичик рестораннинг озуқа таъминотчилари ўз фирмаларининг нафақа фондларини турли хил қимматбаҳо қоғозларга айлантиришган эди. Улар ҳозирги вақтда тўланишидан умидлари узилган қарзлардан воз кечишга мажбур бўлишади ва уларнинг облигациялари ҳам тўқсон фоиз нархини йўқотади. Кичик ресторанни  вино билан таъминловчилар ҳам банкротлик эълон қилади, шундай қилиб уч авлодни боқиб келаётган оилавий бизнес ҳам ўз якунига етади. Пиво билан таъминловчини эса рақиб (конкурент) сотиб олиб, маҳаллий фабрикани ёпади ва бир юз эллик ишчини ишдан бўшатиб юборади.
Банк, даллоллик (брокер) фирмалари ва уларнинг раҳбарлари ҳукуматдаги таниш-билишлари тарафидан берилган миллиардлаб долларли ёрдам пакетлари эвазига қутқариб қолинди.
Марямнинг кичик ресторанига бирон марта бўлса ҳам кириб ичмаган, ишлаб турган ўрта синф вакиллари бўлмиш ишчиларга каттагина солиқ солиш йўли билан ёрдам пакетига ҳам маблағ топилади.
Муаллиф нега бу нарсаларни ёзиб, вақтимизни оляпти, дея ҳайрон бўлманг. “Қатрада қуёш акс этади” деганларидай, Марямнинг ресторанидаги ишларни 2011 йилги дунё иқтисодида рўй бераётган чуқур иқтисодий таназзул ҳолатларига менгзайдиган бўлсангиз, муаллиф бу ёзувлари билан нима демоқчи бўлаётгани бироз ойдинлашади. Шундай эмасми?

Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади

back to top