Logo
Print this page

Исломий молиянинг ўсиши

Банкнинг ҳисоб-китобларига кўра, фақат АҚШ ва Оврупа иттифоқининг ўзида қарз маблағлари 2 триллион долларга қисқарган бўлиб, ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакат ҳам бозорнинг молиявий тўйинишини келтириб чиқарган. Бироқ, чиқарилган барча мажбуриятларининг атиги 1 фоизини қоплаётган, жами миқдори 50 миллиард долларлик исломий облигациялар бозори исломий молия институтлари учун даромаднинг ўсиш истиқболлари нақадар кенглигини кўрсатмоқда.

Сўнгги ойда Форс кўрфази мамлакатларида асосан «суқуқ» исломий облигациялари чиқарилмоқда. Сўнгги бир ойнинг ўзида Баҳрайн ва Индонезияда банкларга давлат суқуқ облигациялари чиқаришга изн берган  бўлса, Абу Даби инвестицион кенгашига тўлиқ бўйсунувчи Abu Dhabi Commercial Bank ҳамда Al Hilal Bank каби қарз берувчилар (кредиторлар) ҳам исломий облигация чиқариш жараёнини бошлаб юбордилар. Турк банклари ҳам суқуқ чиқариб, араб инвесторларига жуғрофий диверсификация имкониятларини очиб бермоқдалар. Яқин Шарқда синов учун чиқарган HSBC суқуқларининг муваффақиятидан сўнг исломий молияларнинг ликвидлиги Goldman Sachs каби халқаро муассасаларни 2 миллиард долларлик суқуқ чиқариш лойиҳасини ишлаб чиқишга ундамоқда.

Deutsche Bankнинг айтишича, хорижда корпоратив суқуқ чиқаришга жуда тез йўл очиш мумкин. Зеро Европанинг қарз инқирози билан курашаётган кўпгина йирик корхоналарининг қимматбаҳо қоғозлари қисман Форс кўрфази мамлакатларининг давлат инвестицион фондлари тасарруфида бўлиб, бу ҳол муқобил молиялаштиришдан фойдаланиш учун кенг имкониятлар очиб бермоқда. «Ислом кредит бозори давлатдан кўра корпоратив секторлар учун амалга ошиши аниқроқ ва муддати қисқароқ шартлар таклиф этиши мумкин» – дейилади Deutsche Bank таҳлилчиси Райан Айашенинг ҳисоботида.

Бироқ, суқуқ ўсишнинг ягона сабаби эмас. Deutsche Bankнинг тахминига кўра, уй-жой танқис бўлган Саудия Арабистонида ипотека қарзлари 100 миллиард долларга яқин бўлиши мумкин. Тижорий банкинг, лойиҳавий молиялаштириш ва савдо-сотиқни исломий молиялаш ҳам даромаднинг сезиларли даражада ўсишини кўзда тутади. Зеро мусулмон аҳолисининг умумий сони, мусулмон мамлакатларнинг ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти) ҳам жаҳон ЯИМ ўсиш суръатидан ўзиб кетди.

MuslimEco.Ru
Абу Муслим таржимаси

Latest from Administrator

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика