Уч нарса борки… (16-қисм)

Дейдиларки, уч хислат уч фазилатга етаклайди:

1. Кам гаплик – саломатликка;

2. Яхшилик – олийжанобликка;

3. Миннатдорлик – зиёда бўлишликка.

Батафсил...

Номусулмон терроризм

Қандай қилиб Осиёдаги буддавийлар ва насронийлар ўзга эътиқодни йўқ  қилишмоқчи?

“Ислом террорчилиги” (Исломни ниқобидаги террорчилик) кейинги йилларда дунё миқёсидаги таҳдидга айланди. Яқин Шарқдаги исломчи ақидапарастлар, яъни Сурия, Ироқ ва Афғонистондагилар бошқаларга нисбатан фаолдирлар. Лекин турли хилдаги ташкилотлар Ямандан то Шинжонга қадар мавжуд.

Батафсил...

Уч нарса борки… (15-қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Уч нарсага қасам ичаман:

1. Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас.   

2. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.

3. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар».

Батафсил...

Уч нарса борки… (14-қисм)

Уч нарса борки… (14-қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«1. Истихора қилган одам ноумид қолмайди.
2. Маслаҳат билан иш қилган надомат чекмайди.
3. Тежамкор одам фақирлик кўрмайди».

Батафсил...

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

ТАЪЗИЯ

 «Иннаа лиллааҳи, ва иннаа илайҳи рожиъун»

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

 «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали ходимимиз Исмоилжон Мадғозиевнинг падари бузрукворлари Абдулбосит акани вафот этгани муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва барча яқинларига самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум биродаримизнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, Ўз раҳмати ва мағфиратига олсин, тортган дардларини каффорат айласин, охиратларини обод қилсин, ортидан қолган барча яқинлари, аҳлу аёли ва фарзандларига сабру жамил ато қилсин!

Батафсил...

Оилами ёки телефон?

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.

 “Телефон” овозни узоқ масофага етказиш деганидир. Ҳозирги кунда телефоннинг турлари ва унинг қиладиган хизматлари ниҳоятда кенг тармоқли бўлиб кетди. У, нафақат, овозни узатиш воситасидир, балки хат, сурат ва видео лавҳаларни ҳам узоқ  масофага узата  олади. Демак, ўз-ўзидан телефон суратга ва видеога олиш ишларини ҳам бажаради.  Хоҳласангиз, математик жадваллардан тортиб, дунё харитаси-ю унда бўлаётган  ҳар хил ўзгариш ва янгиликларни ҳам кўрсатиб туради. Агар интернет тармоғидан фойдаланадиган бўлсангиз, бу борада ҳам энг қулай восита телефондир.

Авваллари телефон фақатгина сим орқали ишлаган бўлса, ҳозирги кунга келиб, умуман  сим ёки бошқа уланиш воситаларига ҳожат ҳам йўқ. Балки тўғридан-тўғри ҳаво  тўлқинлари орқали алоқага чиқиш имкониятлари мавжуд.  Бундай телефонларни эса бемалол истаган жойингизда ўзингиз билан бирга олиб юришингиз ҳам мумкин. Шунинг учун бундай телефонлар бизнинг урфимизда  “уяли алоқа воситаси” дейилади.

Илм-фан ўта ривожланганлигининг самараси ўлароқ кашф этилган  бу восита юқорида  айтиб ўтилган ва ўтилмаган сон-саноқсиз вазифаларни деярли беминнат бажаради.  Арзимас маблағлар эвазига миллионлаб маблағлар тежалади.  Энг асосийси Аллоҳ берган бебаҳо неъмат бўлмиш вақт, яъни умрни тежаш ва ундан унумли фойдаланиш учун энг қулай восита, десак, муболаға бўлмайди. Қисқаси, телефоннинг  имкониятлари ва унинг манфаатлари тўғрисида соатлаб гапириш мумкин.

Лекин табиатан баъзи фойдали нарсаларнинг муқобилида зарари ҳам бўлганидек, телефонда ҳам мазкур иллат йўқ эмас. Аслида иллат телефоннинг ўзида эмас, балки ундан фойдаланаётган инсонда, десак, тўғрироқ бўлади. Қанчадан-қанча кашфиётлар  самараси ўлароқ, дунё юзини кўрган воситалардан баъзи бир ғаразли инсонлар  ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида унумли фойдаланаётганлари  каби  телефондан ҳам тасаввур қилиб бўлмас даражада фитна-фасод ва ёмонлик уруғини сепиб,  ундан мўл-кўл ҳосил олаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси эса баъзи бир  нодонлар ўзлари билиб-билмаган ҳолатда телефондан яхшилик ва  эзгулик  йўлида эмас, балки бузуқчилик ва вайронкорлик йўлида фойдаланадилар.

Бизнинг шариатимизда оила муқаддас даргоҳ. Ақд-никоҳ эса алоқалар ичидаги  энг муқаддас ва табаррук риштадир. Чунки бу ришта Аллоҳнинг амри, Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва бир қанча мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлиги-ю иштирокида боғланган бўлади.  Қолаверса, бу ришта икки ёшнинг шахсиятигагина тегишли эмас. Балки шу ақд-никоҳ туфайли ўнлаб оилалар ёки қабила ва миллат вакиллари бир-бирлари  билан ўзаро қавм-қариндошларга айланади. Аллоҳ асрасин, агар икки ёш бир-бирлари билан қайсидир сабаблар туфайли ажрашадиган бўлса, қанчадан-қанча қавм-қариндошлари бир-бирлари билан юз кўришмас  бўлиб кетишлари мумкин.  Шунинг учун ҳам икки ёш оила қурар экан, ҳар иккала тарафдаги барча қавм-қариндошлар юрак ҳовучлаб, доимий ҳадиксираш билан дуо қилиб турадилар.  Ва бу ҳолат бир неча кун ёки ой эмас, балки йилларга чўзилиши ҳам мумкин.

Минг афсуслар бўлсинки, охирги пайтда оила қураётган баъзи ёшларимизда мазкур тушунчалар умуман йўқ. Ёки бўлса ҳам, юзакидир. Уларнинг тасаввурлари бўйича “Нима, энди биз бир-биримизга ёқмасак ҳам, кимлар учундир  бирга яшашимиз керакми?  Бизнинг ҳаётимиз билан уларнинг нима иши бор?! Одамларга ҳам ҳайронсан. Ёшларни ўзига қўйиб бермайдими?” деган тушунчалар доимо биринчи ўринда туради.  Оилавий ҳаётга ва муқаддас алоқа бўлмиш ақд-никоҳга ўта енгил қарашади.  Шунинг учун ҳам арзимас сабаблар туфайли оилани барбод қилишдан қўрқмайди ва  сақланмайди ҳам.  Сабаблар эса ҳар хил.  Ана шулардан бири ҳозирги кунда уяли алоқа воситаси, десак, муболаға бўлмайди. Кўпгина оилалар айнан шу матоҳ туфайли ажрашяпти.

Ҳаттоки баъзилар шундай дейишади: «Хотинимга «Шу телефон бошимизга битган бало бўляпти, ўртадаги меҳр-оқибатни йўқотяпти.  Шуни тутмай қўя қолгин», десам,  «Бекорларни айтибсиз, телефонсиз ҳаёт – ҳаётми?! Мен зерикаман, юрагим сиқилади.  Агар телефон бўлмаса, портлаб кетаман», дейди». Бунга ўхшаш ва бундан-да беўхшов тушунчалар кўп. Шундайки, телефон орқали қанчадан-қанча хиёнатлар амалга ошириляпти. Қўпол қилиб айтганда, телефон ва ундан келадиган қўштирноқ ичидаги фойдани оила ва ундан келадиган фойдалардан устун қўядиганлар кўпайиб бормоқда.

Аслида эса барча воситалар каби уяли алоқа воситаси ҳам оиланинг тинчлиги, хотиржамлиги ва ундаги бахт-саодат учун хизмат қилиши керак эди.  Масалан, эр бирор хизмат сафари ила узоқ юртларга кетса, ўзининг оиласи, фарзандлари ва бошқа яқинлари билан телефон алоқа воситаси орқали доимий боғланиб туриши ва шу туфайли уларга бўлган меҳри янада жўш уриши керак. Ёки йироқдаги қавм-қариндошлари билан силаи раҳм алоқаларини  боғлаб туриш  воситаси сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.  Юқорида айтиб ўтганимиздек, телефоннинг беминнат хизматлари ниҳоятда кўп. Аммо шоли курмаксиз бўлмайди, деганларидек, телефондан ҳам фойдаланиш қонун-қоидаси, ахлоқ-одобини билмаганлиги туфайли ундан  хиёнат воситаси  сифатида ҳам фойдаланаётганлар йўқ эмас.

 Қуйида ана шундай инсонлар ҳаётидан бир-икки мисоллар келтириб ўтамиз.

Келин билан куёв гўёки шаҳзода билан маликалардек тўйхонанинг энг кўзга яхши кўринадиган жойида (тўрида)ги ўзлари учун алоҳида тайёрланган тахти равонда ўтирибдилар.  Ҳозир улардан-да бахтиёр одам йўқ.  Чунки ҳамма нарса жойида.  Зиёфат дастурхонидаги ноз-неъматларни айтмайсизми?! Хонанда-ю созандалар жонини,  балки бутун вужудини шу ерда йиғилганлар, хоссатан, келин-куёвларнинг кўнгилларини овлашга бағишлашяпти. Ўртакаш-чи?! Бирин-кетин келин-куёвларни табриклаш учун даврадаги энг обрўли кишиларни (аслида энг пулдор мижозни) микрофон олдига таклиф қиляпти. Тўй эса қизигандан-қизиб боряпти.  Шу пайт бирдан қиёмат бошланди, ҳамма ҳайрон, нима бўлаётганлигини тушунмайди,  барчанинг кўзи тахти равонда ўтирган келин-куёвда. У ерда эса бақир-чақир, уриш,  ўзаро жанжал бўляпти. Куёв бола бисотида бор “жимжимадор” сўзлар билан келинни  ҳақорат қиляпти. Тўй бирданига азага айланди. «Нимага?» дейсизми?! Келин тушмагур “Ўрганган кўнгил – ўртанса қўймас”,  деганларидек, никоҳдан аввал  дон олишиб юрган йигитига шу ернинг ўзиданоқ СМС ёзибди. Унда эса ўлдим-куйдим,  дил изҳорлари, тўйдан кейин эса учрашувларнинг давом этиши тўғрисидаги гаплар…

Куёв бола шундай келинга қараса, қўлида телефони, ҳеч ким билан иши йўқ. Нималардир ёзяпти ва жўнатяпти. Ҳа, энди хурсандчилигини бошқалар билан баҳам кўраётгандир-да, деб индамабди. Лекин қараса, ҳали-бери бу мулоқот тугайдиганга ўхшамайди.  Шунда келиннинг қўлидан шартта телефонни тортиб олиб, қизиқиб қараса, яланғоч СМС хатлар. Шу ернинг ўзидаёқ талоғини берди. Ана қиёмат, мана қиёмат..!

 Яна бир танишимиз ўз дўстининг ҳаётида бўлган бир воқеани сўзлаб берди.

“Тўй-томошалар якунланиб, эртаси куни келин-куёв гўшангага кирибди.  Ҳаммаси жойида, ҳар иккала қуда тараф ҳам ўзларида йўқ хурсандлар. Келин-куёвларни  айтмайсизми? Эртаси куни келин урф-одатимизга кўра кўча, дарвозанинг олди,  ҳовлиларни эрта тонгда туриб, сув сепиб супуриб, чиннидек қилиб қўйиши керак.  Ёз фасли бўлгани учун эрта тонгдан кун қизиган. Қолаверса, тонгдаги тоза ҳаводан  тўйиб-тўйиб нафас олиш учун куёв бола кўчага қараган деразаларни очибди.  Келин эса айни шу пайтда кўчадаги йўлакларни супураётган экан. Куёв ўзича хурсанд бўлиб келинга термулиб турса,  бирдан келиннинг телефони жиринглаб қолибди.  Келин эса эри унга қараб турганини, меҳр ила тамоша қилаётганини билмай, ўзича  телефонга жавоб бераётган экан: “Ҳа, ҳаммаси яхши. Ҳеч нарсани сезишмади,  юзим ёруғ чиқди. Майли-майли, уч-тўрт кундан кейин учрашсак бўлаверади.  Сизни роса...” Куёвнинг кўз-олди қоронғулашиб, шоша-пиша келиннинг олдига   тушибди-ю, қўлидан етаклаб уйга олиб кириб,  ўша ердагиларнинг гувоҳлигида  уч талоқ қилибди”.

 Бундай воқеалар сон-саноқсиз.

 Нафақат келинлар, балки куёвлар ҳам улардан қолишаётганлари йўқ. Фақатгина кўпинча эрларнинг ўз хотинларига қилаётган хиёнатлари ошкора қилинмасдан қолиб кетади.  Чунки аёллар эмас, кўпинча эрлар хотинларнинг хиёнатлари тўғрисида шикоят қиладилар. Аёллар эса шикоят қилишга журъат қилмайдилар ёки нима қилсалар ҳам, болаларимнинг отаси-ку, деб сабр ила енгиб ўтадилар. Аммо шуни билишимиз керакки,  хиёнат қайси  тарафдан бўлишидан қатъий назар, барибир хиёнат! У, албатта, дунё ва охиратда ҳам  жавобсиз қолмайди. Халқнинг ичида “Эр кўчаники”, деган гап бор.  Лекин бу гап эркаклар учун хиёнат қилиш мумкинлигини келтириб чиқармайди.  Қолаверса, бу маънодаги гапларни ана шундай ишларни доимий қилиб юрадиган бузуқ ва фосиқ инсонлар чиқаради. Юқорида аёллар тарафидангина қилинган хиёнатлар  тўғрисидаги келтирилган воқеалар суиистеъмол қилиниб, фақатгина хотинларга таъна  тошини отишга сабаб бўлмаслиги керак. Чунки жамиятимизда шундай ҳаёли, иймон-эътиқодли, қаҳрамон аёллар ҳам борки, нафақат ўзининг иффат ва обрўсини, балки биринчи ўринда турмуш ўртоғи ҳамда бутун оиласининг шаъни учун  жонини фидо  қилишга  тайёрдир.

  Сўзимизнинг охирида Аллоҳ таолодан барча оилаларга ўзаро тинчлик-хотиржамлик тилаб дуо қиламиз.

 

 

 

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси,

«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби,

«Олтин Қалам» ХI Миллий мукофоти соҳиби

 

Батафсил...

Рашк иймондандир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банда Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсани қилмоқлигига Аллоҳ таолонинг рашки келади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир. У аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ўша нарсанинг эгасининг ғазабини қўзғашини англатади.

Батафсил...

Уч нарса борки… (13-қисм)

Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Уч тоифа киши борки, улар жаннатга кирмагай:

1. Ота-онасига оқ бўлган фарзанд;

2. Ичкиликка муккасидан кетган одам;

3. Берган хайру-эҳсонини ёки яхшилигини миннат қилувчи киши».

Батафсил...

Уч нарса борки… (12-қисм)

Уч нарса борки… (12-қисм)

Абу Сулаймон Дороний шундай деган:

«1. Дунёда-ю охиратдаги ҳар бир яхшиликнинг асли Аллоҳдан қўрқишдир;

2. Дунёнинг калити – тўқликдир;

3. Охиратнинг калити – очликдир».

* * *

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш