“Рисолат” фильми Саудия Арабистонида намойиш этилади

“Рисолат” фильми Саудия Арабистонида намойиш этилади

1976 йилда режиссёр Мустафо Аққод томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақларида олинган “Рисолат” фильми 40 йиллик таъқиқдан сўнг Саудия Арабистонидаги кинотеатрларда намойиш этилиши кутилмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур фильм шу кунгача Форс Кўрфазининг ҳеч бир давлатида катта экранларда кўрсатилмаган. Муаллифнинг илтимоси билангина “Чақириқ” Шимолий Африкадаги Марокаш ва Ливияда қисқа муддат давомида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган.

Батафсил...

Фаластин халқини ҳимоя этувчи қарор БМТда кўриб чиқилади

Фаластин халқини ҳимоя этувчи қарор БМТда кўриб чиқилади

Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Риёз Мансур маълум қилишича, БМТ Бош Ассамблеясининг махсус йиғилишида Фаластин халқини ҳимоя этишга доир қарор кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Батафсил...

БМТ ва Мьянма рохинжаларнинг қайтариш юзасидан меморандум имзолашди

БМТ ва Мьянма рохинжаларнинг қайтариш юзасидан меморандум имзолашди

БМТ Олий комиссарининг қочоқлар бўйича бошқармаси ва БМТ Ривожлантириш дастури Мьянма билан рохинжа халқи қочоқларининг ихтиёрий қайтишлари бўйича хамкорлик қилиш юзасидан матни аввалроқ келишиб олинган меморандумни имзолашди, дейилади томонларнинг қўшма баёнотида.

Батафсил...

Сингапур бош вазири масжиддаги ифторга келди

Сингапур бош вазири масжиддаги ифторга келди

Сингапур бош вазири Ли Хсин Лунг ва мусулмонлар иши бўйича вазир Масагос Зулкифли қолган 700 меҳмон қатори мамлакат ғарбида жойлашган маъруф масжидида уюштирилган ифторликка ташриф буюришди. Бош вазир диний етакчилар, жамоат арбоблари ва ҳукумат аъзолари билан биргаликда дастурхонга қўйилган миллий таом ва ширинликлардан баҳраманд бўлди.

Батафсил...

Дунёнинг даҳрий давлатлари

Дунёнинг даҳрий давлатлари

Gallup International халқаро таҳлил агентлиги дунёнинг даҳрий давлатларини аниқлаш мақсадида 86 мамлакат бўйлаб сўров ўтказди. 60 000 дан зиёд одамларнинг жавоблари таҳлил қилингач, куйидаги хулоса маълум бўлди. Хитой (67% аҳоли худосиздир), Япония (29%), Словения (28%), Чехия (25%) ва Жанубий Корея (23%) даҳрий давлатларининг пешқадамларидир.

Батафсил...

9 000 дан ортиқ масжидлар эътикофга тайёр

9 000 дан ортиқ масжидлар эътикофга тайёр

Туркия дин ишлари бошқармаси (Диёнат) мамлакатдаги 9364 масжидда эътикоф ибодати учун ҳоизрлик кўриб қўйди. Эндиликда барча хоҳловчилар суннати муаққада бўлган ушбу ибодатни адо этиш учун Диёнатни интернетдаги сайтига кириб, ўзига яқин бўлган масжид манзилини топиши мумкин.

Батафсил...

Қишлоқни сув ва электр билан таъминлаётган масжид

Қишлоқни сув ва электр билан таъминлаётган масжид

Марокашнинг Тадмамат қишлоғидаги 2016 йилда қурилган “Мовий масжид” нафақт ибодат маскани, балки сув ва электр қуввати манбаи ҳамдир. Унинг томида ўрнатилган қуёш панеллари ишлаб чиқарган электр қуввати масжид ва ёнидаги имом-ҳатибнинг уйи ҳамда бутун қишлоқ аҳолисининг эҳтиёжини қондирмоқда. Қолаверса электр қуввати кўп миқдорда ишлаб чиқарилганлиги боис тадмаматликлар шу кунгача бебаҳра қолаётган иссиқ сувга ҳам эга бўлишди.

Батафсил...

Масжид черковсиз қолган насороларга ўз эшикларини очди

Масжид черковсиз қолган насороларга ўз эшикларини очди

Бахтсиз воқеа туфайли черковсиз қолган техаслик насоролар Виктория шаҳар Ислом марказининг қавми руҳсати билан якшанба кунлари ўз ибодатларини адо этиш имкониятига эга бўлишди. «Бинодан хоҳлаганча фойдаланишингиз мумкин. Кетаётганда чироқни ўчириб кетсангиз бўлди» деб айтди масжид ходими Абу Ажрамий.

Батафсил...

Туркиялик меҳмонлар «Ҳилол-нашр»да

Туркиялик меҳмонлар «Ҳилол-нашр»да

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида маълум қилганидек, юртимизга Туркиянинг бир қатор университетларидан дин олимлари гуруҳи ташриф буюриб, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Туркиянинг 4 та университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Меҳмонлардан бир гуруҳи бугун «Ҳилол» нашриёт-матбаа мажмуасида меҳмон бўлиб, нашриёт ҳамда «Гранд-таълим» ўқув маркази ходимлари билан учрашдилар.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш