Logo
Print this page

Исломнинг нуфузи ортади

Исломнинг нуфузи ортади

Жорий аср сўнггига бориб, Ислом насронийликдан ўзиб кетади, деб хабар қилди америкалик тадқиқотчилар. Сўнгги минг йил ичида ер юзида энг кўп эътиқод қилинадиган дин насронийлик эди. Бундай бўлишига насронийликдаги миссионерлик фаолияти сабаб бўлган эди, бунинг устига европаликлар ўзларига мустамлака бўлган ерларда ҳам фаол равишда ўз динларини тарқатишган. Сўнг бу ерлар мустақил мамлакатларга айланди, бироқ маҳалий аҳоли мустамлакачилар мажбуран ёки бошқа йўллар билан сингдирган насронийликда қолиб кетди. Насроний дини билан ундан 600 йил кичик бўлган Исломгина тенглаша олар эди.

Ҳозир ер юзида 2,2 миллиард насроний, 1,5 миллиарддан ошиқ мусулмон ва 500 миллиондан ошиқ буддавийлар бор, ҳиндулар динига эътиқод қиладиганларнинг сони ҳам мусулмонларникига яқин экани айтилади.
Бироқ нима бўлганда ҳам глобал келажакда бу рақамлар тубдан ўзгариши мумкин. XXI асрда турли дин вакилларининг нуфузини ўрганиш мақсадида Pew Research Center тадқиқотчилари бу масалани тадқиқ қилишга бел боғладилар. Бунинг учун улар улкан ҳажмдаги тадқиқот ишларини олиб бориб, катта миқдордаги маълумотларни таҳлил қилдилар ва жуда кўп ҳисоб-китобларни амалга оширдилар.
Тадқиқотчилар тарафидан тақдим қилинган бу натижалар, албатта, 2014 йил Буюк Британияда туғилган чақалоқларга қўйилган энг кўп исм Муҳаммад эканидан хафа бўлганларни хурсанд қилмайди. Гап шундаки, 2070 йилга келиб ер юзида мусулмонлар билан насронийларнинг нуфузи тенглашади, сўнг ҳолат Ислом фойдасига қараб ўзгара бошлайди.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2100 йил мусулмонлар ер юзида 35 фоизни ташкил қилади, насронийлар эса 34 фоиз бўлади.
2050 йилга келиб Европада мусуломнлар сони 10 фоизни ташкил қилади. Кейин эса Исломга эътиқод қилувчилар кўпайиб боради. АҚШни ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат кутмоқда, яъни 2050 йилга келиб мусулмонлар яҳудийлардан кўп бўлади. 2010 йилги ҳисоб-китобларга кўра айни вақт яҳудийлар насронийлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб келишмоқда.
Даҳрий ва агностикларнинг ҳолати ҳам мақталадиган даражада эмас, уларнинг нуфузи XXI асрда фақат АҚШ ва Франциядагина кўпайган. Бошқа мамлакатларда ҳам ўзини бирор бир динга мансуб қилмаганлар сони камайиб боради.
Умуман, айнан насронийлар ва мусулмонлар фаол равишда кўпайиб бормоқда. Уларнинг миқдори Африка мамлакатлари ҳисобига ортмоқда. Африканинг Саҳрои Кабиридан жанубда жойлашган мамлакатлардаги ҳар бир ўн одамнинг тўрттаси насронийдир. XXI асрда буддавий динига эътиқод қилувчиларнинг сони деярли ўзгармайди. Яҳудийлик ва ҳиндулик динига эътиқод қилувчилар озгина кўпаяди. Шундай бўлишига қарамай, Ҳиндистон Индонезиядан ўтиб мусулмонлар энг кўп яшовчи мамлакатга айланади.
Pew Research Center вакиллари келтирган башоратларга яқинда нашрдан чиққан “XXI асрда дунё аҳолиси ва инсон капитали” (World Population & Human Capital in the Twenty-First Century) деб номланган китоб ҳам далолат қилмоқда. Мазкур китобда бутун дунё мамлакатларининг демографик ҳолати ҳақида энг сўнгги натижалар қайд қилинган. Аҳоли нуфузини башорат қилишда соҳа мутахассиси деб танилган, дунёнинг турли жойларидан демография бўйича 500 дан ошиқ мутахассиснинг фикри инобатга олинди.
Мисрнинг аҳолиси ҳам ўртача қилинган ҳисоб-китобларга кўра яқин 50 йил ичида 80 миллииондан 132 миллионга етади.
Худди шунга ўхшаш ҳисоб-китоблар асосида қилинган башоратларга кўра, 2060 йилга келиб Германия аҳолиси 82 миллиондан 77 миллионга тушиб кетади. Мазкур мамлакатда яшовчи мусулмонлар орасида туғилиш кўплиги ҳисобига бундан ҳам кўп пасайишнинг олди олинади. Ўртача ҳисобларга кўра, Ҳиндистон аҳолиси яқин орадаги 60 йил ичида 500 миллионга кўпаяди. Айнан шу нуфузнинг ошишидаги кескин ўзгариш унинг Индонезиядан ўтиб кетишига сабаб бўлади. Индонезияда эса фақат 40 миллионгагина ўсиш кутиляпти.
Мусулмонлар сони кўпайишига Нигерия ҳам яхши мисол бўлади олади – 2060 йилга келиб бу мамлакатда ҳозиргидек 158 миллион аҳоли эмас, балки 425 миллион одам истиқомат қилади. Бундай кўрсаткичлар барча Қора Африка мамлакатларига ҳам хосдир.
Исломофоблар учун Африка қитъасидаги динлараро муносабатлар Европадаги ҳолатдан анча фарқ қилишини алоҳида таъкидлаш зарур. Биргина Марказий Африка Республикасининг ўзида насроний аҳоли, умумқабул қилинган қоидаларга зид равишда, маҳаллий мусулмонларни қириб ташлашда “намуна” бўлмоқда...

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Latest from Administrator

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика