Уч нарса борки… (25-қисм)

Уч нарса борки… (25-қисм)

Намозда билиш лозим бўлган уч нарса бор:
1. Фарз нима, суннат нима эканини билиш;
2. Таҳоратдаги фарз ва суннатларни билиш;
3. Шайтоннинг намоздаги васваса ва ҳийлаларини билиш.



* * *

Уч нарса таҳоратнинг комил бўлишини таъминлайди:
1. Қалбни яширин адоват, ёмон ният ва ҳасаддан тозаламоқ;
2. Вужудни гуноҳлардан покламоқ;
3. Сувни исроф қилмай, чиройли таҳорат олиб аъзоларни ювмоқ.

* * *

Либоснинг намозга мувофиқлиги уч нарсада билинади:
1. Либос ҳалол меҳнат, ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак.
2. Унга ифлос, нажас нарсалар юқмаган бўлиши лозим.
3. Либоснинг ташқи кўриниши суннатга мувофиқ, яъни камтарона бўлиши даркор, кибрланиш, кўз-кўз қилиш, мақтаниш учун кийилмаслиги шарт.

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Уч нарса борки… (24-қисм) Уч нарса борки… (26-қисм) »
Юқорига