Уч нарса борки… (29-қисм)

Уч нарса борки… (29-қисм)

Абу Туроб Нахшабий шундай дейди: «Фақирлик белгиси уч нарсададир:
1. Фақирнинг овқати – нима топса, ўша.
2. Либоси – авратини ёпишга етса, бас.
3. Макони – қаерда ўтирган бўлса, ўша ер».

* * *

Ҳасан Басрий айтади: «Одамзот уч нарсага афсусланиб бу дунёдан кўчади:
1. Тўплаган моли ва бойлиги билан тўймайди.
2. Орзуларига эришолмайди.
3. Охират ҳаёти учун ҳозирлигини қилолмайди».

* * *

Ибодатнинг асоси уч устунга эгадир: кўз, қалб, тил.
1. Кўз – коинотдан ибрат олиш учун;
2. Қалб – тафаккур учун;
3. Тил – тўғри сўзни айтиш ва Аллоҳ зикри учун.

 

back to top