Уч нарса борки… (30-қисм)

Уч нарса борки… (30-қисм)

Саид ибн Мусайябнинг айтишича, қуйидаги уч хил мол-дунёда яхшилик йўқдир:

  1. Мол ҳалолдан топилмаган бўлса;
  2. Ундан ҳақлари чиқариб турилмаган бўлса;
  3. Эгасининг обрў-шарафини сақламаган бўлса.

* * *

Хоризийнинг айтишича,

  1. Уруш – ботирни;
  2. Жаҳл – донони;
  3. Йўқчилик – дўстни синайди.

* * *

Зуннун Мисрий айтади: «Ихлоснинг аломати уч нарсада билинади:

  1. Омманинг мақтови ҳам, маломати ҳам бир хил бўлганда;
  2. Амаллар ичида ўз амалини унутганда;
  3. Амалларига савобни охиратда талаб қилганда».
back to top