Масжидларга ҳужум қилмоқчи бўлган шахсга умрбод қамоқ жазоси берилди

thenational.scot thenational.scot

Масжидларга ҳужум қилмоқчи бўлган шахсга умрбод қамоқ жазоси берилди

Шотландиядаги масжидларга террор ҳужумлари уюштиришни ражалаган Коннор Вард умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Thenational.scot нашри хабарига кўра, фашистлар ғояларини онгига сингдирган, жанговор ўқотар қуроллар, портловчи моддалар билан қуролланган 25 яшар Вард ўзи террор ҳужумлари уюштирмоқчи бўлган масжидлар рўйхатини тузиб чиққан.

Коннор Вард қуролларни, ўз жонини сақлаб қолиш усулларини ва Абердин мавзесидаги бешта масжид манзилларини ўрганган.
Глазгоу шаҳридаги Олий суд Коннер Вардни террор акти содир этишга тайёргарлик кўрганликда айбдор деб топганидан сўнг унга умрбод қамоқ жазоси белгиланган.
Полиция ходимлари ўтказган тинтув давомида Коннор Варднинг уйидан пичоқлар, метал таёқчалар, кастетлар, шовқин чиқарувчи қурол, уяли телефон тўлқинларини бўғувчи ускуна ҳамда 18 та масжиднинг манзили ёзилган рўйхат топилган.

Юқорига