Бангладешда Араконадан келган қочқин болалар учун байрам уюштирилади

Бангладешда Араконадан келган қочқин болалар учун байрам уюштирилади

Бангладешда Мянманинг Аракон штатидан келган қочқинларнинг фарзандлари учун кўнгилочар тадбир ташкил этилади.
Тадбирни Халқаро Муҳожирлар Ҳуқуқлари Ассоциацияси (Туркия) «Чексиз шодлик» лойиҳаси доирасида ташкил этиши режалаштирилган.
Уюшма раҳбари Угур Йилдиримнинг айтишича, «Чексиз шодлик» лойиҳаси тобора кенгайиб, янги давлатларни қамраб олмоқда.

«Урушлар ва тўқнашувлардан болалар энг кўп азоб чекишмоқда. Биз ёш авлодни балолардан ҳимоя қилишга, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга қанчалик уринмайлик, уларни салбий таъсирлардан буткул ҳимоя қила олмаймиз, чунки бу болалар табассумни унутишган», деди у.
Уюшма раҳбарининг сўзларига кўра, «Чексиз шодлик» лойиҳаси вазиятни ўзгартиришга, оғир шароитларда яшаётган болаларга қувонч бахш этишга қаратилган.

back to top