Киевда украин тилидаги Куръон таржимаси тақдимоти бўлиб ўтади

islam-today.ru islam-today.ru

Киевда украин тилидаги Куръон таржимаси тақдимоти бўлиб ўтади

Украинада Қуръонга бўлган талаб ўсиб бормоқда. Украина Мусулмонлари диний бошқармаси раиси шайх Саид Исмагилов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қуръоннинг украин тилига таржима қилинган навбатдаги еттинчи нашри дунё юзини кўраётгани ҳақида эълон қилди.

Ушбу мусулмонлар муқаддас китоби 31 май куни «Книжный арсенал» китоблар ярмаркасида омма эътиборига тақдим этилади. Бундан ташқари, тадбирда «Ислом таълимоти» ўқув қўлланмаси ва «Татарлар Волинда: тарих, маданият ва алоқалар» монографияси ҳам намойиш этилади. Ярмаркада шунингдек таниқли туркиялик ҳаттот Шехмус Качан иштирок этиб, қизиқувчиларни ҳаттотлик санъати сирлари билан таништиради.

Юқорига