Юзлаб шаҳарликлар Ислом билан танишдилар

ansar.ru ansar.ru

Юзлаб шаҳарликлар Ислом билан танишдилар

Юзлаб шаҳарликлар шарқий Техасдаги Ислом жамияти масжидида бўлиб ўткан очиқ эшиклар кунига ташриф буюришди. Ушбу тадбир доирасида катта ифторлик берилди.
CBS19 хабар беришича, Техаснинг Тайлер шаҳрида жойлашган масжидда юзлаб мусулмон бўлмаган меҳмонлар Ислом ҳақида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ҳамда шарқ ошхонаси таомларини рўзадор мусулмонлар билан баҳам кўрдилар.

Бу йил Тайлер масжидида 15 маротаба ўтказилаётган тадбир мувофаққиятли ўтди. Техасликлар катта иштиёқ билан мусулмон ҳамшаҳарларига Ислом ақийдалари, хижоб ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида саволлар беришди. Масжиднинг кўпгина меҳмонларини қандай қилиб рўзадор мусулмонлар кечгача ҳеч нарса емайдилар ва уни устига таом ҳам тайёрлайдилар деган савол қизиқтирди.
Меҳмонлар қаршисида шу ерлик бўлган ва насроний оилада улғайган Уилли Мимс чиқиш қилди. У Исломга ақлини таниганида кирганини айтди. Мусулмонликни яқинда қабул қилган Уилли тингловчиларга Иброҳимий динлар ҳам бир Худога эътиқод қилишларини, аммо бунга турли йўллар орқали боришларини тушунтиришга ҳаракат қилди.

Юқорига