Гарри Поттер: Эртак тўғрисида фактлар

The Irish Times The Irish Times

Гарри Поттер: Эртак тўғрисида фактлар

Китоблар беозор фантазия ва ўйин-кулги деб таърифланади, ваҳоланки, бу китобларда кўп ёвуз хабарлар бор ва уларнинг хаммаси хам беозор эмас. Кутилганидек, Гарри Поттер тўғрисидаги охирги китоб катта шов-шувга сабаб бўлди. Бутун дунё бўйича узоқ кутилган китоблари сотувга чиқиши муносабати билан китоб дўконлари ва клублар, кечалари йиғилишлар ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар уюштирдилар.

Китоб кўп эски рекордларни бузиши тайин эди. Онлайн китоб дўкони Амазон тарихидаги энг катта буюртмани олди – янги чиқаётган китобга 1 миллион буюртмалар тушди. Схоластик, Америка нашриёт уйи, 8,5 миллион нусха буюртма чоп этди. Бутун дунё бўйича эса, 13 миллион нусха оммавий равишда кўпайтирилди.

Гарри Поттер тўғрисидаги бошқа китоблар 55 дан кўп тилга таржима қилинган, хусусан, Урду, Форс ва Турк тили. Биринчи тўртта китобнинг тахминан 200 миллион нусхаси 200 давлатда сотилган.

Китоб нима тўғрисида эканлигини айтиб ўтиришни хожати йўқ, зеро, кўпчилик Гарри Поттер хақида китобни ўқимаган бўлса хам киносини кўришган.

Аксарият инсонлар томонидан бу китоблар беозор фантазия ва ўйин-кулги деб таърифланади, вахоланки, бу китобларда кўп ёвуз хабарлар бор ва уларнинг хаммаси хам беозор эмас.

Гарри Поттер хақидаги китоблар сеҳр ва жодуликни улуғлайди. Гарри ва унинг дўстлари мунтазам равишда қарғиш (дуоибад) қилишади, сехрли ичимликлар тайёрлашади, келажакни башорат қилишни ўрганишади, ўлган инсонлар рухи билан мулоқот қилишади, сехрли хайвонлар ўргатишади, ва супургида учишади. Улар мунажимлик (астрология), кристалл шарга қараб башорат қилишни, нумерология, метамарфоз – ўз кўринишини ўзгартиришни, ва фол очишни ўрганишади. Бундан хам мудхиш нарсалар – ўлдириш, инсонни қурбон келтириш, "единорог" қонини ичиш ва х.к.. Бу китобда яхши ва ёмоннинг кураши яхши сехр ва ёвуз сехр ўртасидаги можаро (конфликт) кўринишида тасвирланган, буларнинг иккови хам ёмонликдир.

Бу китоблар мажусийлик (язычество)ни чиройли қилиб тарғиб қилади. Улар сеҳр ва мажусийликни улуғлайди ва оддий сеҳрли қобилияти йўқ одамларни магл (Muggle) деб атаб, уларни зерикарли, оми одам қилиб тасвирлашган.

Ҳикоянинг асосий қаҳрамонларида бешта “яхши” хислат бор: жазосиз ёлғон гапиришади, куфр – Аллоҳга ширк келтиришади, ўзларидан катталарни хурмат қилмайдилар, қоидаларни мунтазам бузадилар ва ёмон ишларига тавба қилмайдилар.
Барча шу хислатлар ва бошқа нарсаларга қарамай, бу китоблар жуда машхур.

Капитализм ва мажусийлик дунёсига хуш келибсиз, бу ерда хурофот ва мистика инсонлар қалби ва ақлида олий хукмдордир. Бу ерда иккала кучлар “орзулар альянси”ни тузиб, дунё миқёсида сеҳр қилишади.

Капитализм фойдани кўпайтириш пайида ва агар керак бўлса бунинг учун инсон табиатининг энг паст инстинктлари ва энг қоронғи бўшлиқларини тўлдиришади. Охирги “жиннилик”ни реклама қилиш учун биллбордларга, наклейка ва постерларга миллионлаб доллар пул сарфланади. АҚШдаги нашриётчи – Схоластик бир ўзи фақатгина шу китобни сотиш учун маркетинг бюджетини 4 млн АҚШ Доллари қилиб режалаштирди. Бу китобни реклама қилиш учун сарфланадиган тарихдаги энг катта бюджет.

Медиа машина – китобни сиёсий, маданий ва иқтисодий томондан тенг пропаганда қилишда ўз ишини холис бажармоқда – чиқаётган янги китоб билан боғлиқ хар бир кичик тадбирга хам синчковлик билан инсонларнинг эътиборини қаратяпти. У магия – сеҳрни улуғлаётган китобни улуғлаяпти.

Ҳаётнинг бошқа тузукроқ мазмуни йўқлиги учун, ўйин – кулги ва хурсандчилик хаётдаги асосий мақсадга айланиб бормоқда. Аллоҳнинг Яратгувчи ва бутун мавжудотнинг Эгаси эканлигига ишонч ёки аниқроқ тушунча йўқ экан, хурофот, сеҳргарлик ва мистика инсонлар учун жозибадор нарсалар бўлиб қолади.

Мусулмонларнинг муносабати

Бундай васваса холатида, Мусулмонлар бу китобга нисбатан қаршилик қилишда ва маданиятнинг дарз кетаётганини одамларга кўрсатишда мухим роль ўйнайдилар. Оми одамлар кетидан кўр-кўрона эргашишдан кўра, дунёни тўғри йўл билан бошлаш Мусулмонларнинг бурчидир. Қуръон Каҳф сурасида бизга буюради, “Ва қалбини Биз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, хавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!” (Каҳф, 28)

Афсуски хозирча, биз Мусулмонлар томонидан бу холатга нисбатан жуда кам қаршилик кўрсатаётганларини, кўп мусулмонлар ғарб маданиятига кўр-кўрона эргашиш йўлини танлаганларини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Кўп мусулмонлар бу китоблар беозор эртак деб ўз-ўзларини ишонтиришга уринадилар. Бошқалари эса хаттоки биринчи бор китоб ўқишни бошлаганлари учун ундан фойда топаётганларини айтадилар. Аммо нимани ўқияптилар? Ўзларини бундай савол бериш билан уринтирмайдилар.

Ислом маъносиз хурсандчилик (лағв)ни хам, сехргарчиликни хам қоралайди, хам таъқиқлайди. Аммо сон – саноқсиз мусулмонлар бундан бехабар туюлади. Ва улар Гарри Поттердан мафтун бўлганлардан биридирлар.

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Текинга ўқи! Зилзила вақтида нима қиламиз? »
Юқорига