Items filtered by date: August 2017

Саудия Арабистони Ироқни қайта тиклашга $100 млрд ажратади

Ироқ ва Сауди Арабистони янги иттифоқ тузиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда, агар бу масалада келишувга эришилса, Ар-Риёд Ироқнинг уруш вайрон қилган шаҳарларини қайта тиклашда бош ролни қўлга киритади.
Хабарларга кўра, Ироқни қайта тиклашга $100 млрд дан зиёд маблағ керак бўлади, дея хабар беради The Guardian. Боғдод Саудияга нисбатан муносабати доим адоват кайфиятида каби баҳоланарди, бироқ яқиндан бери муносабатлар ўзгариб қолди. «Муносабатлар илиқлашмоқда ва бу АҚШ президентининг янги маъмурияти Саудия Арабистонига минтақанинг қолган қисми билан муносабатларни тиклашга кўмак беришни бошлагани билан боғлиқдир», - деди Ироқ парламентининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раҳбари Абдулборий аз-Зебарий.
Олдинроқ Саудия Арабистони ва Ироқ 1990-чи йилдан бери илк бор икки мамлакат ўртасидаги чегарада Арар ўтказиш пунктини очишга келишиб олишганди.
Чегара Ироқнинг собиқ президенти Соддам Ҳусайн Қувайтга ҳужум қилганидан сўнг ёпилган эди.
Қайд этилишича, сўнгги 27 йил давомида назорат ўтказиш пункти йилда бир марта – ҳожиларнинг Маккага зиёрати пайтида ишлаган, холос.

 

Мадина Муҳаммад таржимаси

Read more...

Ал-Азхар жинслар тенглиги борасидаги тортишувларга жавоб берди

Мисрдаги Ал-Азҳар Ислом университети Тунис президентининг эркак ва аёлларнинг мерос масаласида ҳуқуқларини тенглаштириш керак, деган баёнотини кескин тарзда танқид остига олди.

Read more...

Ислом уламолари “прогрессив фатво” беришни бошлайдилар.

Буюк Британиянинг мусулмон уламолари мамлакатда “прогрессив” фатво чиқариш бўйича биринчи кенгашни таъсис этишмоқчи. Бу фатволар Ислом билан 21 аср воқелиги ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиб келишувга олиб келиши керак.

Read more...

70 ёшли муслима аёл ҳар куни 300 нафар мискиннинг қорнини тўйғазмоқда

Монреалда (Канада) истиқомат қилувчи 70 ёшли Сабария Ҳусайн ҳар куни 300 кишилик овқат тайёрлаб, бошпанаси йўқ мискинларга тарқатади, дея хабар беради ummamag.kg.

“Одамларнинг юзида табассум кўрсам ўзимни бахтиёр ҳис этаман ва мен учун улар қайси динга мансублигининг аҳамияти йўқ. Мен ҳаммага ёрдам бера олаётганимдан хурсандман”, - дейди Сабария.

Муслима аёл 30 йилдан бери Канадада яшайди, у Куала-Лумпурдаги халқаро пазандалик курсларини тамомлаганидан сўнг келган.

Бугунги кунда Сабария округдаги масжидлар учун минглаб таомларни тайёрлаш йўли билан шаҳар мусулмоналирининг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этади.

Бундан ташқари у маҳаллий Edge ва Unity черковлари билан бирга муҳтож одамларга, уларнинг ирқи, дини ва жинсидан қатъий назар ёрдам бериб келади.

Муслима аёл етмиш ёшни қоралаганига қарамай, “Бизнинг иккинчи уйимиз” дея аталувчи ўзининг хусусий аёллар хайрия бошпанасини бошқариб келмоқда. 

“Исломда бирдам бўлишимиз керак, бу айниқса ҳозирги кунда долзарб бўлиб қолди. Мен кенг оммага танилишни мақсад қилиб олмаганман, фақат мусулмонлар яхши одамлар, улар жамият учун фойдали ишлар қила олишини кўрсатишни истайман”, - дея қайд этди Сабария Ҳусайн.

 

Мадина Муҳаммад таржимаси

Read more...

Сингапурдаги масжид «Пиза минораси”га ўхшаб қолди

Сингапурда ўзининг “Пиза минораси” бор, боз устига у масжид ҳамдир.

Ҳожи Фотима масжиди 170 йил муқаддам қурилган, унинг 4 қаватли минораси 6 градусга букчайиб қолган. Бино атайлаб энкайтирилмаган – у намлик таъсири остида ёнбошлаб қолган.

Масжид Сулавесидаги монарх оиласи вакилига турмушга чиққан муслима аёлнинг номи билан аталади. Фотима истеъдодли тадбиркор бўлиб, эрининг ўлимидан сўнг унинг бизнесини бир неча баробар ўсишига эришган, дея хабар беради Mothership.sg.

1830 йилларнинг охирида Ҳожи Фотиманинг уйи икки марта талон-тарож қилиниб ўт қўйилган. Ўзи омон қолгани учун Тангри Таъалога миннатдорлигини изҳор этиш мақсадида муслима аёл ёниб кетган уйи ўрнида масжид қурилиши учун ер майдони ва пул маблағлари ажратиб берган.

Масжид мажуасига минора, хонақо, марҳумларни ғусл қилдириш хонаси, имом қароргоҳи ва ҳожи Фотима, унинг қизи ва куёвининг мақбараси, шунингдек, қабристон ва боғлар бор.

Мадина Муҳаммад таржимаси

Read more...

Масжиудул-Ҳаромда бир кун

Жорий йилнинг сетябрида «Масжидул-Ҳаромда бир кун - уламолар ва ходимлар назарида» дея аталувчи 90 дақиқалик ҳужжатли фильм экранларга чиқарилади, дея хабар беради Arab News.

Read more...

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти

Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 январь куни қабул қилган «Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш» тўғрисидаги фармойишининг ижроси юзасидан Тошкент вилояти вакиллиги томонидан вилоятнинг шаҳар ва туман марказий жомеъ масжидларида ҳафтанинг жума кунлари китоб сайллари (ярмаркаси) ўтказилиши белгиланди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed