Items filtered by date: August 2017

Буюк Британияда мусулмонларга қарши терактнинг олди олинди

Мусулмонларга қарши кайфиятдаги неонацистлар Буюк Британия махсус хизматларининг эътиборига тушиб қолди ва оқибатда мусулмонларга қарши терактлар сериясини тайёрлаётган  бир нечта ўнг экстремистлар тергов қилина бошланди.

Read more...

Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув

 بِسۡمِ ٱللهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ

Форс кўрфазидаги инқироз шу даражага етдики, Қатар ҳукумати томонидан Саудия Арабистони ва Бирлашган араб амирликларининг талаблари бажарилмаслиги ортидан айрим кузатувчилар бу икки давлатнинг Қатарга қарши ҳарбий босқин бошлаши эҳтимоли ҳақида гапира бошладилар.

Read more...

Депрессия – янги аср ўлати

Қоҳирадаги Азҳар университети тиббиёт факултети илмий ходими Доктор Али Исмоил Абдураҳмон Истишорий
Депрессия инсондаги узлуксиз изтироблардан келиб чиқади. Бу балоғат ёшидагиларда кўп кузатилиб, аёлларда 20 %, эркакларда 10% учрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда ярим миллиардга яқин одам ушбу касалликдан азобланаётганини аниқлади. БМТ хабарига кўра, бир йилда 92 миллиондан ортиқ одам ишдан бўшатилгани, ишсизлиги сабабли қийинчиликка дучор бўлади, қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Депрессия касалига учраганларнинг иш ўринларидан ажралишлари сабабли миллиардлаб долларлар зарар кўрилади. Миллий иқтисодга ортиқча сарф-харажатлар ҳамда дори воситаларининг ҳаддан ортиқ ишлатилиши натижасида киримлар сезиларли камаяди. Вафот ва касаллик сабабли даромад тушиши ҳам кузатилади. Инсоннинг ишга яқорсиз бўлиб қолиши ҳамда бир жойда кўп бўш бўлиши вақтида қон босимининг кўтарилиши, қандли диабед ва саратон каби кўплаб касалликлар ортириб олиши исботланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, 2020 йилга бориб депрессия касаллиги юрак касалликларидан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олади. Олимлар аниқлашича, инсон ҳаётидаги ички кечинмалар, яъни болаликда ота-онадан бирини йўқотиш, тарбия услуби, болага муомала қилишда онанинг ҳаддан ортиқ қаттиққўллиги каби ортиқча босимлар депрессия касалининг пайдо бўлишига олиб келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу касалликка чалинганларнинг кўпи ҳиссиётларга қаттиқ берилганлар, яна кўплари организм реаксиясининг кескин сусайиши ва руҳий далда ва чидамлилик ҳамда сабрни йўқотганлардир.
Шу ўринда муҳим савол туғилади. Ҳоп, шундай экан, ушбу касалликдан қандай ҳимояланамиз? Бу саволга жавоб икки қисмни ўз ичига олади. Биринчиси, ҳимоя йўли. Бу юқорида зикр қилинган омиллар билан биргаликда касалликнинг келиб чиқмаслигига уриниш: Соғлом тарбия ва тўғри турмуш тарзини яратиш, оталар ва фарзандлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, болаларни мустақил ҳаётга пухта тайёрлаш, жамият орасида жисмоний тарбия муҳитини яратиш ва онгли равишда барчанинг ўз қизиқишлари билан шуғуланишига шароит яратиб бериш, мактабларда махсус давралар ташкил этиш, талабалар ўртасида касалликнинг тарқалиш тезлигидан кучли ҳимоя каби ишлар. Муолажа йўлига эътибор қаратиш. Касални зудлик билан муолажа қилиш учун ёрдам берадиган йўллар айтилади. Касаллик қайталанмаслиги учун олти ойдан кам болмаган муддатда даво муолажалари қатъий олиб борилади. Бу сурункали бўлиб кетмаслиги учун жуда муҳимдир.
Депрессияга қарши туриш учун батафсил маслаҳатлар:
1) Бир кунда 30 дақиқа жисмоний машқаларни амалга ошириш. Бу эса хотиржам табиий уйқуга ёрдам беради ва инсон мижозини яхшилайди.
2) Ижтимоий муносабат ва алоқаларда меъёрни сақлаш. Унда ўзгаларнинг риоясини қилиш муҳим муолажавий фойда ҳисобланади.
3) Гигиеник тўғри овқатланиш. Хусусан, мевалар, янги узилган кўкат ва сабзавотлар, балиқлар истеъмоли жуда фойдалидир.
4) Мия фаолиятини яхшиловчи аминокислата таркибига кирувчи фосфорли ёғ истеъмоли.
5) Маккажўхори ва картошка каби ёғи оз бўлган тинчлантирувчи нарсалар истеъмол қилиш.
6) Қаҳва, чойни кам ичиш, айниқса, уйқусизлик депрессияси бўлса.
7) Ёрқин қуёш остида кўпроқ туриш. Қоронғулик ва совуқ депрессия пайдо бўлишида асосий омилдир.
8) Эҳтиёж пайтида шифокор назоратига бориш ва муолажаларни олишдир.


Ҳасанбой Эргашов таржимаси

Read more...

Мусулмонларнинг хозирги муаммоларида ким айбдор?

-  Зўравонлик ва тажовузлардан энг кўп азоб чекаётганлар бу мусулмонлардир. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёдаги барча тажовузларнинг манбаси − мусулмонлардир, деб ҳисоблаш одат тусига кириб қолган. Агар анча-мунча қуролли тўқнашувларни эсласак: чеки кўринмайдиган Фаластинда, Афғонистонда, Балқонда, Кашмирда, Ироқда, Ливияда, Сурияда ва Тоғли Қорабоғда... “Осетия-Ингуш можароси”, “Чечен компанияси” дейсизми... Бу жанговор ҳаракатлар иқтисодий ва сиёсий манфаатлар учун уюштирилган. Барчаси мусулмонларнинг ерларида содир бўлган бўлса-да, ҳеч бир қонли намойишларда мусулмонлар на продюссер, на режиссёр, на сценарийчи бўлган. Аммо асосий қурбонлар – тинч ва беозор мусулмон аҳолиси бўлиб келган.

  • XX асрнинг ярмига қарайдиган бўлсак, Ислом дунёсида Ғарбга нисбатан кўпроқ уруш бўлган. Эрон ва Ироқ уруши миллионлаб қурбонларга сабаб бўлди. Ҳозирда бу каби урушлар “ташқи ўйинчилар” томонидан уюштирилмоқда, деган фикрлар кенг тарқалмоқда. Аслида эса ҳолат бундан-да мураккаброқ. Мисол учун, Ливияга НАТО халқаро қонунчиликка қарши равишда аралашди, лекин ҳозир ливияликлар ўзаро уруш қилмоқда. Ироқ ва Сурияни олайлик. Америка бу давлатлар тақдирда ўта салбий рол ўйнади, аммо ҳозирда ироқликлар ва сурияликлар ўзаро уруш қилмоқда.

Ҳозирги кунда дин ички ва глобал “ўйинчилар”нинг сиёсий курашининг қуролига айланган. Афсуски, мусулмон дунёси жуда оғир ички муаммоларга тўлиб кетган, уларнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу минтақадаги ижтимоий-сиёсий ҳолат билан боғлиқ.

  • Бу жуда содда қарашдир. Мамлакатнинг ўзаги у ерда яшаб келаётган аҳоли ёки миллат эмас, балки элитадир. Агар Ислом элитаси кучли бўлганида эди, юқорида келтирилган урушлар бўлмас эди. Урушларнинг асосий қисми бу элиталар тимсолидаги сиёсий режимларни сақлаб қолиш учун қилинади.

Икки нарсани фарқига бориш лозим: элиталар бўлиниши ва ресурслар учун кураш. Сурия мисолида ушбу элиталарнинг ресурслар учун кураши яққол кўриниб турибди. Бу бутун минтақа учун муҳим хисобланган геосиёсий майдондир, унга эгалик қилганлар минтақанинг тақдирини ҳал қилади.

Ташқи “ўйинчилар” мусулмон мамлакатларда йиғилиб қолган қарама-қаршиликлардан фойдаланмоқда. Уларнинг мақсади, маҳаллий аҳолини ночор ва “дунёдаги саҳна ортида”гиларга боғлиқ қилиб қўйиб, ривожланишдан ортда қолдиришдир. Бу кучлар бутун дунё бўйича ўз манфаатларини кўзлаб иш тутмоқда, натижада катта ва кичик мамлакатларни қурбон қилмоқда. Уларнинг даъват қуроли эса – рақибларини ёвуз кўрсатишдир. Бунинг тарихи жуда узун. Бу инсоният пайдо бўлганидан бери давом этмоқда...

  • Катта бир муаммо бор: Ислом цивилизацияси умумжаҳон ривожланишидан сезиларли даражада орқада қолган. Гап фақат иқтисодда эмас, балки мусулмонларнинг фикрлашларидадир, бу нафақат ХХ асрда, балки ундан олдин ҳам кузатилган. Сўнги юз йилликларда аста-секин деградация бошланган. Бунга сабаблар кўп, аммо асосий сабаблардан бири бу XVII-XVIII асрларда ягона Ислом дунёси элитаси йўқ бўлиб кетишидир.

Бу асосий сабаб бўлган. Ислом дунёсининг мамлакатларга, миллатларга, халқлар ва қабилаларга бўлиниши элитанинг бўлиниб кетиши юзасидандир.  Элиталар ўзларининг “миллий чегараларида”  қолиб кетганлар. Уларнинг “сифат” даражалари кескин тушиб кетган. Мусулмон давлатлар элиталари Ислом динининг қадриятларига таянмай қўйганлар. Бу, ўз навбатида, ХХ асрда ўзининг “қонли меваси”ни берди.

Дунё бўйлаб глобал рақобат кучайиб, бўлинишга вақт келганида Ислом дунёси энг заиф бўғин бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ўзаро тўқнашган, улар душман бўлганлари учун эмас, балки мусулмон элиталари бир-бири билан тўқнашгани учундир. Бу муаммо ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Ҳозирда Туркия, Эрон, Покистон элитаси мавжуд, аммо ягона Ислом элитаси ҳақида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас.

Мисол учун, Ғарб элитаси бор. Британия, Германия ва Америка элитасидан ташқари ягона Ғарб элитаси мавжуд. У етарли даражада интеграллашган ва ўз манфаатларига эга. Хитой глобал элитаси ҳам мавжуд. Лекин Ислом элитаси йўқ.

Глобал Ислом элитасининг йўқлигига Қуръон қадриятларидан четлашиш асосий сабабдир. Оқибатда минтақавий элиталарнинг манфаатлари омма манфаатларидан устун бўлиб қолган. Умумисломий элита йўқ бўлиб кетишига қабилалар ва табақалар шахсий манфаатларини кўзлаб, Ислом динида кўрсатилган инсон манфаатларини иккинчи даражага суриб қўйганларидир.

Аммо ҳар бир динда ижтимоий ва диний қадриятлар ўртасида қаршилик борлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Ислом дунёси инсоният ичида илғор бўлган бир пайтда улар ўртасида мувозанат мавжуд бўлган, кейинчалик эса ижтимоий манфаатлар устун кела бошлади. Элитанинг вазифаси ушбу мувозанатни сақлаб қолиш эди, афсус ундай бўлмади.

Ислом динининг асосий тамойили бу – ўз ичига ижтимоий ва метафизик ҳолатларни қамраб олувчи адолатдир. Адолат тамойили ҳам вақт ўтган сари ўзгара бошлади. Жамият закот шакллари ва хайрия институтлари ривожланаётганини ўзи етарли деб ҳисоблай бошлади ва бу адолатдан деб тан олинган эди. Аслида адолат тушунчаси жуда кенг бўлиб, пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом динини мерос қилиб қолдирганларидан сўнг уч юз-тўрт юз йил ичида сақланиб қолган холос.

Ундан ташқари таълим даражаси ҳам кескин тушиб кетган. Бу XI– XII асрларда ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган таълим тизими ва дин ажралиши натижасида юзага келган. Кейинчалик дин ўзича, илм-фан ўз ўзича ривожлана бошлади.

Бу ҳолат айниқса, турклар Константинополни фатҳ қилганларида Византия элитасининг асосий қисми Исломга кириб келганида авжига олди. Улар янги халифаликнинг муҳим қисмига айланди. Бир неча юз йил давомида Византия империясининг мақсади Ғарбга қаршилик билдираолиш бўлган, натижада дунёвий қонунлар диний қонунлардан устун турувчи таълим тизими юзага келди.

Ушбу вазият адолат тушунчаси ўзгариб кетганлиги билан биргаликда ижтимоий табақаланиш Ислом цивилизациясини мутлақо четга суриб қўйишига олиб келди. Биринчи ўринга бойлик, шахсий ва қабилалар мол-мулкини кўпайтириш мусулмонлар ҳаётида авжига олганида барчаси барбод бўлди.

  • Ислом билан боғлиқ можаролар, жумладан, мусулмон дунёсида, мусулмонлар ва бошқалар билан можаролар бўлган, яна бўлади, деган ҳақиқатни айтиш керак. Бундан қандайдир фожеа ҳам ясаш керак эмас. Бу одат бўлиб қолган.

Хозирда Ислом – энг сиёсийлаштирилган дин. Ислом дунёси заифлик компексини бошидан кечирмоқда.  Ислом − энг мукаммал дин, аммо иқтисодий мусобақа бутунлай бой берилди, умуман олганда, сиёсий мусобақа ҳам?!

Мусулмонлар бор куч-ғайратлари билан ўзларига ўзлари ёмонлик қилишмоқда. Бу ерда икки маданият можароси мавжуд деб ҳисоблаш ноўрин. Чунки бу табиийдир. У ҳар доим бўлган. Ҳозир эса авжига чиққан. Ҳар бир маданият ўзини устунлигини исботламоқчи бўлади ва ҳар бирида бунга асослар бор.

Ҳамма Исломга зарар келтириш билан овора деб ўйлаш керак эмас. Мусулмонларнинг ўзлари буни ўта “моҳироналик” билан бажаришяпти. Ўзини камситилгандек ҳис қилиш ҳам керак эмас. Ислом – бу улуғ дин, буюк маданият. Фақатгина ҳақиқатни гапириш керак ва холисона ҳаракат қилиш керак.

Read more...

Ўзбекистонда охирги бир йил ичида қилинган ислоҳотлар

23.07.2017. Туркия\ Марказий Осиё мусулмонлари таълим ва тадқиқот маркази.

Ўзбекистон янги ҳукумати томонидан охирги бир йил, яъни жорий йил ичида жуда хайрли ҳамда халқона ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, исломий ва илмий соҳаларда қилинган ўзгаришлар бутун мусулмон оламини севинтирди. Ушбу хайрли ишларга қисқача тўхталадиган бўлсак, шундай тартиблашимиз мумкин:
1. Ислом Илмий Марказлари:
Янги Президент Шавкат Мирзиёев “Имом Термизий номли Халқаро Илмий Тадқиқот Маркази” қурилиши учун Фармон қабул қилди. Бунга кўра ҳар бир вилоятда илмий марказлар ташкил этилади ва ушбу марказларда диний мутахассислар тайёрланади.
2. Ислом Маданияти Маркази
Яна бир янги Фармонга кўра Тошкентда Ислом Маданияти Маркази қурилади.Тарихий меросни қадрлаш.
Янги ҳукумат жаҳон бўйлаб Ўзбекистон тарихига тегишли илмий ишларни, ёхуд ўтмишда яшаб ўтган аждодларининг илмий асарларини тўплаш орқали ўзбек халқи меросига эга бўлишни мақсад қилган янги бир лойиҳа бошлади.
4. Мадраса ва Тошкент ислом институтида таълим олувчи талабалар сони уч каррага кўпаядиган бўлди.
5. «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳаж зиёратига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш” тўғрисида имзолаган Фармонга биноан ҳажга боролмаган ёки бориш имкони бўлмаган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари Республика Президенти тарафидан ажратилган моддий маблағ ҳисобига ҳажга юбориладилар. Бунга кўра ҳаж зиёратини бажаришни истайдиганларнинг рўйхатлари тузилиб, тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Айни кунларда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиcи ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Саудия Арабистонидан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж ва умра зиёратига борувчилар сонини оширини сўраган.
Янги ҳукуматининг бундан ташқари иқтисодий, ижтимоий ҳамда дипломатик соҳалардаги ислоҳотлари ҳам таҳсинга лойиқдир. Қўшни давлатлар билан бўлган муносабатлар  Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан ижобий томонга бурилмоқда.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари билан йўлга қўйилган ижобий муносабатлар ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ушбу ўлкада тинчлик ва тараққиётга йўл очиши шубҳасиз!

Қосим ОДИЛ,
Мамер Академик аъзоси

Read more...
Subscribe to this RSS feed