Items filtered by date: August 2017

Ёш салафийлар Ислом динидан тўла хабардорми?

Улар Аллоҳ таолога суянадилар, уларнинг муқаддас каломлари ва одатлари бор, лекин уларнинг дин ҳақида тасаввурлари жуда тор. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда кўплаб ёш салафийлар Ислом динидан бехабарлар.

Тадқиқотчилар WhatsApp иловасидаги бир гуруҳда ёзилган 5757 та хабарни ўрганиб чиқдилар. 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган ўнга яқин салафийлик оқими вакиллари гуруҳ суҳбатида ўзаро фикр алмашганлар. Уларнинг ёзганларидан шуни билиб олишимиз мумкинки, турли хил радикал, Исломни ниқоб қилиб олган оқимлар гирдобига мажбуран тортилган кўплаб ёшлар асл ва соф Ислом ҳақида деярли ҳеч нарсани билишмайди.

“Таъкидлаш жоизки, улар ўзларининг “Лего (кичик, пластик бўлаклардан бирор буюм ясашга мўлжалланган ўйин) Ислом”ини қурмоқчи бўляптилар”, дейди Оснабрюк Университетининг Ислом дини бўйича мутахассиси Михаил Кифер. У Билефелда университетидаги олимлар билан ҳамкорликда ёш салафийларнинг WhatsApp гуруҳидаги хабарларини тадқиқ қилди. “Исломни радикаллашяпти деб айтиб бўлмайди, аксинча радикализмга Ислом ниқоби кийдирилмоқда, − дейди Кифер. − Улар ўзларининг зўравонликларини амалга ошириш учун Ислом динидан устамонлик билан фойдаланмоқдалар”.

АРД “Мюнхен хабарлари” телевизион хабарлар журналининг мухбирлари ушбу муҳокамани қўлга киритганлар ва мутахассисларга тадқиқот учун етказганлар. Хабар 2016 йилнинг бошидан ёзила бошланган. Айни шу вақтда бир ҳужум режалаштирилаётган экан.

Тадқиқотчилар суҳбат мазмуни нимадан иборат эканини ошкор этишни хоҳламадилар. Тадқиқотдаги баъзи муҳокамаларга қараганда, гап 2016 йилнинг баҳорида Эссендаги сикҳлар ибодатхонасига  қилинган ҳужум ҳақида бормоқда. Ҳужум  оқибатида уч киши тан жароҳати олган, гумон қилинган уч нафар 17 ёшли ўспирин бир неча йилга озодликдан маҳрум этилган.

Маълум бўлишича, WhatsApp гуруҳининг 12 нафар аъзоси Ислом ақийдасидан бутунлай бехабар бўлган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти фарз намозларининг қандай ўқилиши тартибларидан, уларнинг аҳамиятидан анчагина йироқ бўлган. “WhatsApp суҳбатида ўсмирлар ўзлари учун қизиқ бўлган мавзулар − муносабат, дўстлик ёки жинсий алоқа ҳақида гаплашганлар, − дейди ихтилоф ва зўравонликка оид тадқиқотлар институти раҳбари Андреас Цик. − Гуруҳнинг тасаввурлари “содда ва хом-хаёлларга бой” бўлган. Йигитлар жангда қатнашиб ҳақиқий эркак бўлишни орзу қилганлар...”

Тадқиқотчилар уларнинг Ислом дини ҳақидаги бунчалар саёз фикрлашларига сабаб нима эканини ўрганишга ҳаракат қилиб кўрдилар. Суҳбатнинг икки нуқтасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир ҳадисда бу ҳақида кўрсатмалар берилганлиги эслатиб ўтилган. Хатти-ҳаракатлари бир ҳадисга асосланганининг ўзи уларнинг нақадар саёз билим соҳиблари эканликларидан далолатдир. Суҳбат давомида Пайғамбаримиз алайҳиссалом номлари зикр қилинган бўлса-да, у зоти шарифга бирор марта ҳам салавот айтилмаган. “Бундай хатолик ва камчиликка ҳақиқий эътиқод соҳиблари, чин мусулмонлар йўл қўймайдилар”, дея таъкидланади тадқиқот матнида.

Тадқиқотчилар бу каби ёшларнинг масжидларга қатнаб билимларини оширмаганларидан ёки исломий илм марказлари аъзолари бўлмаганларидан хавотирга тушмоқдалар. Шунинг учун ҳам муаллимлар ўз талабаларига эътиборли бўлиб, уларнинг қалбларига қулоқ солишлари тавсия этилади. Шундагина талаба оммадан ажраб, яккаланиб қолиш эҳтимолининг олди олиниб, юқоридаги аянчли оқибатлар келиб чиқмайди.

 

Абдулатиф Иргашев

таржимаси

Read more...

Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт» китоби дарслик сифатида қўлланила бошлади

Марказий Осиё мусулмонлари таълим ва тадқиқот маркази (MAMER) фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Ҳадис ва ҳаёт» туркуми асосида дарслар бошланаётганини хабар қилмоқда. Дарслар барча учун очиқ бўлиб, улар ҳар ҳафтанинг пайшанба оқшомида соат 20:00 да «Мертер бюро»да бўлиб ўтмоқда. Келгусида бу дарслар ҳақида тўлиқроқ маълумот тақдим этамиз.

Read more...

Исроил ноқонуний қишлоқлар қурилишини давом эттирмоқда

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қамал қилинган Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Бейтар – Илитда яҳудийлар учун янги минглаб турар жойлар қурилиши бошланиши тадбирида иштирок этди.

Read more...

Ислом динини қабул қилган инглизлар

Лондонликлар Содиқ Хонни шаҳар мэри сифатида сайлаганлари Ислом дини ва мусулмонларнинг Буюк Британия ҳаётидаги роли ҳақидаги музокараларни юзага келтирди. Содиқ Хон Лондон мэри лавозимига 57% овоз тўплаб, Европанинг энг атоқли сиёсатчиларидан бирига айланди.

Read more...

Хитой Исроилни Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга мажбур қилмоқчи

Араб - исроил иожаросининг янгидан тиғизлашиши юзасидан Хитой ҳам ўз халқаро ташаббусини билдирди. БМТдаги Хитой элчиси Лю Цзеи халқаро ҳамжамиятни Хитой президенти Си Цзиньпин томонидан 2013 йилда таклиф этилган тинчлик ташаббусини қўллаб – қувватлашга чорлади.

Read more...
Subscribe to this RSS feed