Items filtered by date: January 2018

Покистон роҳинжа мусулмонларига ёрдамга келди

Покистон роҳинжа мусулмонларига ёрдамга келди

Икки томонлама муносабатларнинг таранглигига қарамай, Покистон ҳукумати Мянмадан келган қочқинлар масаласида Бангладешга ёрдам бериш учун тайёрлигини билдирди. Покистон Ташқи ишлар вазири Ҳавож Муҳаммад Асифнинг «РИА-Новости»га баёнот беришича, Исломобод ва Дакка ўртасида алоқалар кўнгилдагидек эмас. Аммо гап қочқинлар ҳақида борар экан, Покистон Бангладешга ёрдам қўлини чўзишга тайёр.

Read more...

Инглизча ирқчилик: агар исминг Муҳаммад бўлса, иккинчи навли инсонсан

Инглизча ирқчилик: агар исминг Муҳаммад бўлса, иккинчи навли инсонсан

Британиянинг машҳур суғурта компанияси мусулмон фуқароларни камситди.
Буюк Британиянинг Лестер шаҳрида қиролликнинг Муҳаммад Бутт исмли 36 яшар фуқароси атрофида катта жанжал юзага келди.

Read more...

АҚШнинг собиқ давлат котиби Фаластинни Трампга бўш келмасликка чақирди

АҚШнинг собиқ давлат котиби Фаластинни Трампга бўш келмасликка чақирди

Яқин Шарқнинг қатор ОАВлари АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керрининг Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга мактуб ёзгани ҳақида хабар тарқатдилар. Мактуб Доналд Трампнинг сўнгги ишлари туфайли ёзилгани ва Керрининг Лондонда Ҳусайн Оға (Аббоснинг яқин маслаҳатчиси) билан учрашуви чоғи бериб юборилгани айтилмоқда.

Read more...

Грузия мусулмонларига СССР даврида етказилган зарарлар учун товон тўланади

Грузия мусулмонларига СССР даврида етказилган зарарлар учун товон тўланади

Грузия ҳукумати диний ташкилотларга СССР даврида кўрган зарарлари учун товон тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида «Благовест-инфо» агентлиги Грузия ОАВларига  таяниб маълумот тарқатди.

Read more...

АҚШ мусулмонлари «потенциал террорчилар рўйхатлари»га киритилмоқда

АҚШ мусулмонлари «потенциал террорчилар рўйхатлари»га киритилмоқда

Америка-Ислом муносабатлари Кенгаши (CAIR)нинг ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШда мусулмонларнинг ФҚБ томонидан тузилаётган потенциал террорчилар рўйхатларига (FBI's terrorist watch list) киритилишига қарши курашмоқдалар.

Read more...

Англиялик телба террорчи барча мусулмонларни ўлдирмоқчи бўлди

Англиялик телба террорчи барча мусулмонларни ўлдирмоқчи бўлди

Лондоннинг Финсбери-Паркидаги масжидда ибодат қилаётганлар устига атайдан автомобилини ҳайдаган кимса устидан суд жараёни бошланди ва жиноятчининг шахси ҳамда уни бу ишга ундаган сабаблар ойдинлашиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу аксилисломий жиноят натижасида 1 киши ҳалок бўлган, 8 киши эса жароҳатланган эди.

Read more...

БАА автомобиллардан воз кечади

БАА автомобиллардан воз кечади

Дубайда бошқа амирликларнинг ҳам иштироки билан «Автомобилсиз бир кун» экологик акцияси ўтказилади.
Дубай муниципалитети бош директори Ҳусайн Насар Лута тадбир 4 феврал куни турли давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамда хусусий ширкатларнинг кўмаги билан ўтказилишини маълум қилди.

Read more...

Аёзли кунларда масжидлар бепул такси хизматини йўлга қўйдилар

Аёзли кунларда масжидлар бепул такси хизматини йўлга қўйдилар

Қаттиқ совуқ муносабати билан Қозоғистон пойтахти Астанадаги масжидлар «Астана – мурувват шаҳри» номли акцияни бошладилар, дея хабар беради «Казинформ».
Акция уч асосий йўналиш бўйича олиб борилмоқда: шаҳар аҳолиси учун бепул такси, муҳтожларга кўмир етказиб бериш ва кўча тозалайдиган фаррошларга иссиқ чой ҳамда таом келтириш.
Хайрия акциясида шаҳарда яшовчиларнинг ҳар бири иштирок этиши мумкин.

Read more...

Аёли ва олти фарзандидан ажралган саудияликка қирол ёрдам берди

Аёли ва олти фарзандидан ажралган саудияликка қирол ёрдам берди

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ватандошининг бошига тушган фожиага муносабат билдирди.
Саудиялик Самий ибн Муҳаммад Ал-Наимий ўтган ҳафта йўл-транспорт ҳодисаси туфайли хотини ва олти фарзандидан ажралгач, ҳамон карахт ҳолатда юрибди. Олтита кафанланган жасад қаршисида қайғуга ботиб ўтирган мусулмоннинг сурати ижтимоий тармоқларда кўп эҳтиросли муносабатларни юзага келтирди. Бу ҳақида IslamNews сайти GulfNews нашрига таяниб маълум қилади.

Read more...

Исломофоб ўқитувчи ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавоб беради

Исломофоб ўқитувчи ноқонуний хатти-ҳаракати учун жавоб беради

Яқинда америкалик мусулмоннинг 12 яшар ўғли Азфар Қуддус Калифорния штатидаги Вентура шаҳрида жойлашган мактабдан ўқитувчиси берган ғалати тарқатма материални олиб келди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed