Ўзбек киночилик санъатига бир муносабат

Изтиробу роҳат узатмалари таъсирида узлуксиз ҳаракатда кун сайин айланиб етган бир жонли мурват эмас эканман. Биласизми азизларим, илгари сезмаган бу туйғу недан пайдо бўлди? Истасагу истамасак, билсак-да билмасак, энг олий роҳат бу фикрлаш роҳатидур. Истеъмол қилиш, билиш, таъсирланиш кабилар қаторида биринчи ўринда туради. Муаллиф саҳифаларда ўз фикрини эркин, хотиржам, буткул ишониб бизга тортиқ қиляпти. Биз ҳам фикрлай бошлаяпмиз. Куни кеча тоталитар тузумдан бутунлай қутулиб чиққан бўлсак-да, асорати ҳалигача руҳимизни чандиб ташлаган экан. Фикрлаш учун ижозат, мансаб, унвон, даража, малака шарт эмас экан. Балки, яшамоқнинг ягона шарти фикрлаш экан. Фикрлаяпманми, демак мен ҳам одамлар орасида бир одамман. Борман. Шунинг учун бу кун одамлар орасига мен ҳам кириб келяпман. Қабул қилинг.

Read more...

Фотосанъатга муносабат

Насронийликда жонли мавжудотларни фотосуратга олиш масаласига анча мойиллик билан қаралади, Патриарх ва Папа фотосуратлари ҳамма жойда сотилади, ҳатто насронийлар чўқинадиган иконалар ҳам фототасвир ёрдамида ишланяпти. Ҳиндикийлик ва буддавийлик ҳам фотосурат олишга ҳеч қандай тўсиқ қўймайди.

Read more...

Саҳна асарлари

"Умар" телесериали кейинги пайтларда омма оғзига тушиб, ҳаддан ошиқ шов-шувга сабаб бўлди, турли оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Қизғин баҳс ва мунозараларни қўзғаган мавзулардан бири саҳобалар ролини филмларда ўйнашдир. Бу масала хилофли масалалардан бўлиб, фиқҳий академияларнинг аксари бунга рухсат беришмайди.

Read more...

Мисрлик олимлари Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги фильмни қоралаб чиқдилар

Мисрнинг мусулмон олимлари Библияга кўра туширилган Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги филмга эътироз билдириб, ўзларининг танқидий муносабатларини билдирдганлар. Мазкур филм яқин хафталар ичида мамлакат кинотеатрларида намойишга қўйилиши мўлжалланган. 125 миллион АҚШ доллари сарф қилинган ушбу филм сценарийсига кўра Нуҳ алайҳиссалом ўзига билдирилган, бўлажак сув тўфони воқеасидан ўз оиласини сақлаш чораларини кўриши кўрсатилган. Филм март ойининг охирларида катта экранларда намойиш қилиниши кутилаётгани ҳақида Ансар.Ру хабар қилади.

Read more...

Исломий санъат анжумани

Ўтган ҳафта Бирлашган Араб Амирликларининг Шориқа шаҳрида “Исломий санъатларда жойлар инъикоси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Ислом динининг турли минтақаларга тарқалиши, араб хати, меъморлик, адабиёт ва қўлёзмалар каби исломий санъат намуналари тўғрисида сўз борди. Шунингдек, унда бутун мусулмон ўлкаларга тегишли исломий санъатлар ва ушбу санъатларнинг ҳар бир юртда фарқланиши, ушбу санъатлар гуллаб яшнаган минтақалар ҳақида маълумотлар берилди.

Read more...

Каъбапўш саноатининг янги низоми

Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Оли Сауд ҳазрати олийлари замоний талабга мос равишда  Каъбапўш саноатининг механик ва электроник ускуналари ҳамда саноатнинг электроник тизимини янгилашга ўз розилигини билдирди.

Read more...

Амал нима?

 Банданинг ҳаётда қилган барча ишлари, ҳатти-ҳаракатлари, интилишлари амал саналади. Исломда амаллар учга тақсимланади: 1. Буюрилган амаллар. Буларни қилишда Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаш шарт. Агар ният сал бошқача бўлса, риёгаайланади. 2. Қайтарилган амаллар. Бундай амалларни ният қилмай тарк этса, уларнинг зараридан қутулади, аммо савоб олмайди.

Read more...

Адолат

“Адолат” сўзи арабча “адл”дан бўлиб, одиллик, ҳаққонийлик, тўғрилик маъноларини англатади. Ҳар ишда одил бўлиш, золим бўлмаслик, ҳақсизлик қилмаслик жуда аҳамиятли, гўзал ахлоқдандир. Хотинига, фарзандига, қўшнисига, халқига, ўзига ва бутун инсониятга ишда ва бошқа ҳар қандай муносабатларда адолатли бўлиш керак.

Read more...
Subscribe to this RSS feed