Каъбапўш саноатининг янги низоми

Каъбапўш саноатининг янги низоми

Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз Оли Сауд ҳазрати олийлари замоний талабга мос равишда  Каъбапўш саноатининг механик ва электроник ускуналари ҳамда саноатнинг электроник тизимини янгилашга ўз розилигини билдирди.

Шайх Ас-Судайс “Ал-арабия.нет” сайтига берган баённомасида, Икки Ҳарами шариф ходими томонидан Каъбапўш саноатининг электроник тизимини янгиланишга розилик билдирилиши, бу ўз навбатида ҳазрати олийларининг Икки ҳарами шарифда ҳар томонлама ривожлантириш ишларини такомиллаштириш ва янги тизим асосида Ҳарами шарифни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган иш кўламининг замонавий талаб даражасини оширишга  аҳамият қаратаётганига далил бўла олади, деб таъкидлаб, мазкур ишнинг Каъбапўш саноатининг иш ҳажми ва сифатининг янада тараққий этишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади, деб қўшимча қилди.

Масжидул ҳаром ва масжидун набавий ишлари раҳбарияти Масжидул ҳаром хизматчилари учун ҳозирда фойдаланилаётган қора рангли иш кийимининг об-ҳаво шароитига мос келмаслиги сабабли, унинг ўрнига жигар рангли кийим билан таъминлаш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилди. Тавоф ишлари идораси мудири Шайх Абдулҳамид ал-Малики ўз баёнотида, Масжидул ҳаром ва масжидун набавий  идоралари бошқармаси раиси Шайх Абдураҳмон ас-Судайс кўрсатмасига мувофиқ, Масжидул ҳаром хизматчилари фаолиятига аҳамият қаратиш мақсадида хизматчилар учун тавсия этилган янги жигар рангли иш кийимининг Масжидул ҳаром рамзи туширилган ҳолда маҳаллий фабрикалардан бири томонидан тайёрланаётгани ва Байтуллоҳ хизматчиларининг Рамазон ойидан мана шу иш кийимида ишга чиқишни бошлаганини маълум қилди. Унинг сўзига кўра, бу янги иш кийимини киймаган хизматчи Масжидул ҳаром хизматига қўйилмайди.

Интернет маълумотлари асосида

back to top