Исломий санъат анжумани

Исломий санъат анжумани

Ўтган ҳафта Бирлашган Араб Амирликларининг Шориқа шаҳрида “Исломий санъатларда жойлар инъикоси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Ислом динининг турли минтақаларга тарқалиши, араб хати, меъморлик, адабиёт ва қўлёзмалар каби исломий санъат намуналари тўғрисида сўз борди. Шунингдек, унда бутун мусулмон ўлкаларга тегишли исломий санъатлар ва ушбу санъатларнинг ҳар бир юртда фарқланиши, ушбу санъатлар гуллаб яшнаган минтақалар ҳақида маълумотлар берилди.

back to top