Расулуллоҳ с.а.в ҳақларидаги кино учун 1 миллиард доллар сарф қилинмоқчи

Қатарнинг "Аль-Нур холдингс" (Alnoor Holdings) медиа-гуруҳи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳаётига бағишланган фильм олиш учун тайёргарлик ишлари бошланганини эълон қилди.

Мазкур картинани Қатар ва бир қатор жойларда суратга олиниши учун рекорд миқдордаги катта маблағ 1 миллиард АҚШ доллари сарфланиши режалаштирилмоқда. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тўғрисидаги фильм бюджети жаҳон киносаноати тарихида энг йирикларидан бири ҳисобланиб, “Гарри Поттер”, “Узуклар хукмдори”, шунингдек Жеймс Камероннинг “Аватар” фильмлари бюджетига тенглаштирилмоқда.
Етти сериядан иборат бўлган мазкур фильм сценарийси “Узуклар хукмдори”, “Матрица”, “Чўқинтирилган ота” трилогиялари ва бошқаларга продюсерлик қилган таниқли продюсер Барри Осборн иштирокида амалга оширилган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳақидаги биринчи фильм 2018 йилда чиқади.  "Аль-Нур холдингс" ижрочи продюсери Доктор Азахар Икбал мазкур лойиҳага дунёнинг турли мамлакатларидан 200дан ошиқ олим ва ёзувчиларни, экспертларни жалб қилган бўлиб, бунда у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳақларидаги фильмлар туркимининг асосий концепциясини ишлаб чиқишда – барча инсониятга фильм-мурожаат кўринишида бўлишини мақсад қилган.
Шу нарсани таъкидлаш жоизки, набийлар тасвирини кўрсатишга бўлган таъқиқни инобатга олган ҳолда, фильмда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом суратлари кўрсатилмайди, аммо фильм муаллифлари ҳозирда мавжуд барча график ва визуал эффектлардан тўлиқ фойдаланишни кўзламоқдалар.

Абу Асадуллоҳ таржимаси

back to top