Арабларнинг маданий мероси ўғирланмоқда

Арабларнинг маданий мероси ўғирланмоқда

Жорий йилнинг 28  июн ойида Камбоджа пойтахтида барпо бўлган ЮНЕСКО ташкилотига қарашли Халқаро Мерос қўмитасининг йиллик йиғилишида ушбу  халқаро ташкилот  масъуллари  Сурия ва Мисрга ўхшаган мамлакатларда тарихий асарларнинг толон-торож қилиш фожиаси давом этаётганидан  жиддий хавотир билдиришган. Улар сиёсий инқирозда қолган мамлакатларда тарихий асарлар сақланадиган масканлар қаттиқ ҳимоя этилишини талаб қилишган.

Ўтган ойлар давомида Мисрда сақланаётган тарихий асарлар масканларининг айримлари  керакли тарзда ҳимоя этилмаётгани боис ахлатхона ва ўғриларнинг даромад манбаларига айланган.

Мутахассисларга кўра, агар ушбу жараён давом этаверса, Мисрда бирон  обод тарихий асарлар сақланадиган жой қолмайди ва мисршунослик тадқиқот манбалари нобуд бўлади.

Берилган хабарларга кўра, Абусир минтақасида жойлашган Тору тарихий шаҳридаги  бир мақбарада ўғирлик содир этилган. Археологлар ушбу  мақбарага  етиб келишганида, 3000 йиллик тарихга эга мақбара йўлсозлаш машинаси орқали бузилиб,  мумиёланган  тобут ичидаги қиматбаҳо жавоҳирлар ва бошқа тарихий асарлар ўғирланган эди.

Ушбу ачинарли ҳолатлар Сурияда ҳам кузатилди.

Масалан, бир неча вақт олдин Англияда нашр бўладиган "Санди таймз" газетаси ёзган эди:" Сурияда бир неча минг йиллик тарихга эга маданий мерослар  ўғирланиб, бошқа давлатларнинг  қора бозорларида кантрабанда йўли билан сотилмоқда."

Мазкур  мақолани ёзган журналист ушбу заминада ўтказган махфий текширувлари асосида Сурияга тегишли ўнлаб тарихий асарлар сотувга чиқарилганини ва қадимий Рим даврига мансуб ҳайкалнинг қиймати қарийб икки миллион нарх этилганини  маълум қилган.

Айтиш лозимки, ЮНЕСКОнинг Халқаро Мероси  рўйхатига киритилган ва ўнбиринчи милодий асрда бани Умая силсиласи томонидан  бунёд этилган Ҳалаб шаҳрининг жомиъ масжиди минораси бир неча вақт олдин портлатилган эди. Салиблик уруши давридан қолган  Шижоон қалъаси, тарихий шаҳарлар ҳисобланган Доро, Полмеро, Доркуш, Дейр-Аззур,тарихий ҳудудлар ҳисобланган Тал-Алъашрий, Тал-Алошорно, Тал-Ҳосоко ва Тал-Алширнинг  ҳозирги ҳолатлари  инқирозли эълон қилинган ва уларга халқаро идоралар, хусусан ЮНЕСКО   ташкилоти  томонидан кўпроқ эътибор қаратилиш таъкидланган.

Берилган маълумотларга кўра, Сурияда нотинчликлар бошланганидан кейин ушбу мамлакат музейлардаги экспонатларнинг учдан бир қисми ва ўн олтита бошқа тарихий масканлардан ҳам кўплаб тарихий асарлар ўғирланган.

Тарихий асарлар мутахассислардан бирининг айтишича, мазкур мамлакатда ўғирланган маданий-маънавий  меросга тегишли буюмларнинг  қиймати қарийб 2 миллиард долларни ташкил этади.

Сурияда кўплаб ташкилотлар  ўтган вақтлар давомида тўқнашаётган томонларга мурожаат қилиб, ушбу мамлакат маданий меросини ҳимоя этишга,уларга нисбатан ҳурмат кўрсатишга ва тарихий асарларни ҳарбий ва сиёсий мақсадлар учун фойдаланмасликка чақирган эдилар.

Аммо марказий ҳукумат назоратидан  йироқ бўлган минтақаларда тарихий асарлар сақланадиган маскан ва музейларга  кўпроқ  ҳужумлар ва ўғирликлар амалга оширилган.

Мисрда юзага келган   инқилоб жараёни  ушбу мамлакат президенти Ҳусни Муборакнинг қудратдан  кетишига сабаб бўлди. Мазкур мамлакатдаги нотинчликлардан фойдаланиб, ўғрилар ва мўмай фойда хоҳловчилар Мисрниг айрим музей ва тарихий обидаларга ҳужум қилиб, кўплаб тарихий асарларни ўғирлашган. Қоҳира музейидан ўғирланган ноёб экспонатлардан бири милоддан минг йил аввал ясалган Ахнотун ҳайкали бўлган.

Нил дарёсининг ғарбий  қирғоғида жойлашган  Миср улуғлари маъбади ва бошқа бир маъбадга ҳам  қуролланган ўғрилар ҳужум қилиб, тарихий асарларни ўзлари билан олиб кетишган.

Ушбу ўғирланган тарихий асарлар қаерга олиб борилмоқда?

Маълумки, уларнинг айримлари  яширинча сотилган ва айримлари эса ҳозиргача қаерда сақланаётгани маълум эмас. Бироқ ўғирланган айрим тарихий асарлар Америка ва Англияга олиб борилган. Бундан ўғрилар қаердан озуқа олаётганликларини хулоса қилиш мумкин.

Мисол учун, Американинг божхона ходимлари томонидан  Техасда  қадимий Мисрнинг санъат асари  бўлган икки мумиёланган тобут  ноқонуний тарзда олиб борилгани аниқланган.

Айтиш лозимки, Араб мамлакатларидан маданий меросга тегишли бўлган асарларни  ўғирлашлар  бир неча йил олдин бошланган эди.

Айрим мутахассисларга кўра, Америка 2003 йил  Ироққа ҳужум қилганидан кейин ушбу ўғирликларнинг янги фасли бошланади. Ўша вақтда Ироқнинг кўплаб музей ва тарихий обидалари  уруш амалиётлари оқибатида  бузилиб, жуда муҳим бўлган тарихий асарлар ўғирланган эди.Ўғирланган кўплаб тарихий буюмлар Америка ва Англияда пайдо бўлган.

Бағдод шаҳрида  жойлашган Ироқ миллий музейи ушбу мамлакатнинг энг катта музейи ҳисобланади. Ушбу музейда Байнаннаҳрайн тамаддуни, жумладан, сумарийлар, ошурийлар, бобулийлардан қолган нафис тарихий асарлар мажмуаси ҳамда исломий маданият ва ҳунармандчиликнинг маҳсули бўлган экспонатлар сақланади.

Америка  қўшинлари томонидан  Ироқ ишғол этилгани ва ушбу мамлакатнинг турли шаҳарларида қуролли тўқнашувлар бошланганидан кейин Ироқ миллий музейи олти йил давомида ёпиб қўйилади. Кейинроқ  маълум бўладики, 2003 йили ушбу музейдан қарийб  ўн беш мингта Ироқнинг турли тамаддунларига тегишли  тарихий асарлар ўғирланган экан. Узоқ қидирувлардан сўнг ва халқаро ташкилотларнинг ёрдамлари  орқали ўғирланган асарлардан фақат олти мингтаси Ироқ миллий музейига қайтарилди.

Ироқнинг ЮНЕСКОдаги вакили ва ушбу мамлакат маданий мероси мутахассиси Шеро Бредшига кўра,  шароит инқирозли бўлган ва тарихий асарларни ўғирлаш ҳолатлари олдин ҳам кузатилган бўлсада, аммо кейинги  вақтларда  ушбу салбий  ҳолатларнинг кўлами кенгайган. У ушбу ҳолатларнинг юзага келишига Америка ҳарбийларини айбдор этади. Чунки уруш бу каби ҳолатларни вужудга келтиради.

Ушбу тартибда Яқин Шарқ ва Араб мамлакатларининг маданий меросларини ўғирлаш ҳолатлари ўтган охирги йилларда турли шаклларда юзага келмоқда. Баъзан бегона кучларнинг ўзга ўлкаларга ҳужумлари  бунга сабаб бўлса, баъзида террористларга қурол-яроқ жўнатиш жараёнлари ушбу ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Юқорида айтилган мамлакатларда юзага келган нотинчликлар ҳам  тарихий асарларнинг ўғирланишига яхши имконият яратган. Бу каби қалтис ҳолатлардан ўғри ва фойда изловчилар суиистеъмол қилишади. Ушбу заминада инсоният маданий меросини йўқ қилиш ва  мусулмон халқларнинг ахлоқий ва инсоний қадриятларига душманликлар ҳам асосий омил бўлмоқда.

Суриялик сиёсий таҳлилчи Тавфиқ Жародга кўра, Араб ўлкаларининг маданий меросини йўқ қилиш бир неча йил олдин бошланган ва ушбу лойиҳалардан мақсад  фақат фойда кўриш эмас, балки халқларнинг тарихий ўтмишини ҳам бартараф қилишдир.

back to top