Христиан шоирлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳ этиб шеър айтишмоқда

Христиан шоирлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳ этиб шеър айтишмоқда

1947 йилда туғилган христиан Жак Шаммос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадҳ қилган шеърида: "Мен христианман, Муҳаммадни улуғлайман", деган. Ушбу христиан шоир бу шеъри билан кифояланмасдан, ҳозирги давримизда бунга ўхшаш 14 дан кўп шеър битган.

Азҳар журнали 2012-йилда адабий тадқиқотларни ўрганганида, ҳозирги замонамизда пайғамбарни мадҳ этилган қасидаларни ёзишда кўплаб храстиан шоирлар ушбу соҳада жуда изчил фаолият олиб боришганини айтган.
Мисрнинг Мануфия университетидаги адабий танқидчи бўлган устоз Холид Фаҳмий ушбу янгилик хусусида гапириб: "Бу қасидалар иймоний ёпиқ мадҳдан халқаро рамзга айланди. Унда христиан шоирлар маҳорат кўрсатишмоқда. Улар саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломни ислоҳотчи, йўлбошчи ва бутун дунё учун рамз, деб эътиборга олишмоқда", деди.
Бундан ташқари Набавий мадҳлар тарихини 2004 йилда тадқиқ қилган Холид Жавдат қадим ва ҳозирдаги набавий мадҳ ва қасидалар хусусида гапириб: "Замонамиздаги мадҳларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни халқий ва хулқий сифатлари янада кучлироқ ёритилиб, шавқни изҳор қилиш ва у зотни тақдирлаб, улуғлашда кучайиш сезилмоқда. У зотни, бутун дунёдаги муаммоларни ҳал қилиб, қутқарувчи ҳамда муаммоларни чиқиш йўлини кўрсатувчи сифатида қаралмоқда", деди.
Жавдат, христиан шоирлари набавий мадҳга киришишлари хусусида гапириб: "Христианлар араб-ислом цивилизациясининг фарзандларидир, улар ҳам ўша маданият эътиборидан шеър тузадилар", деб айтди.
Христиан Жак Шаммос: "Баъзилар, нима учундир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапиришимдан ажабланишмоқда. У шеърлар, юракни забт қилган сўзларку? Ватаним ва араб миллатимга хизматдан бошқа нарса эмаску?" деди.
Шаммос телевизордаги чиқишларидан бирида Муҳаммад алайҳиссаломнинг мадҳлари хусусида гапириб, Ҳамас ҳаракатининг етакчиси шайх Аҳмад Ёсинни ҳам мадҳ қилди. Шаммосдан: "Бу шайхни мақташ сабабидан террорчи деб айблашларидан қўрқмайсизми?" дейилганида, Шаммос: "Агар ватанимни ҳимоя қилиш террор бўлса, унда мен террорчиман. Ҳозирги кундаги террор тушунчаси Америка ва ғарб давлатлари хоҳишига мос равишда кенг ва тор тушунчасида бўлиб турибди", деб жавоб берди.
Ҳозирги замонамиздаги Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳлари хусусида қасида ёзган христиан шоирларидан яна Илёс Фархот (1893-1976), Илёс Қунсул (1914-1981), Жорж Силисти (1909-1968), Жорж Сайдаҳ (1893-1978), Ҳалим Дамус (1888-1957), Жак Шаммосларни келтиришимиз мумкин.

back to top