Черков Қорбобо ва Қорқизга қарши

Черков Қорбобо ва Қорқизга қарши

Рус проваслав черкови Россияда катта мавқега эга бўлиб, россияликлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Бу сафар черков Корбобо ва Қорқизга қарши компанияни бошлаб юборди. Москва патриархатининг ташқи алоқалар бўлими раҳбари муовини иеромонах Филипнинг сўзларига кўра, янги йилни нишонлаш вақтида уларнинг "культи" жуда кучайтириб юборилади, бу “неомажусийлик кўриниши" экан. Иеромонахнинг таъкидлашича, аввалига янги йилдаги Қорбобо ва Қорқиз эртак қаҳрамонлари сифатида қабул қилинган, ҳозирда бу "кўпрок мажсусийлик"ка караб кетмоқда. У янги йилни "квазидиний" байрамга айлантирмасликка чақириб, янги йил Исо Масиҳ туғилган кунига (Рождество) боғлиқ эканини айтди.

Рус проваслав черкови вакилининг ташаббусини Россиянинг бошка насроний черков ва жамоатлари ҳам қўллаб-қувватладилар. Аслида улар аллақачон Қорбобога уруш эълон килган эдилар. Хусусан, Россиянинг Инжилга иймон черковининг пастори қуйидагиларни айтди: "Кўпчилигимизнинг хотирамизда ҳар янги йилда болаларга совғалар улашадиган катга оқ соқолли меҳрибон бир бобонинг сиймоси бор. Аслини олиб қарайдиган бўлсак, шунга ўхшаш одам инсоният тарихида бўлганми ёки йўқ? Албатта, унга ўхшаш Қорбобо бўлмаган. Буларнинг ҳаммаси машҳур рус драматурги ва ёзувчиси Александр Николаевич Островскый томонидан ўйлаб чиқарилган баадий ижод махсулидир. Айнан, у 1873 йили рус халқ эртакларига асосланган "Қорқиз" деб аталган пьесани қўйган эди. Янги йилда миллион-миллион болалар ўз уйларида арчаларини ясатиб, мазкур "меҳрибон" оппоқ соқолли бобони кутадилар, аслида эса, у Велесдир. У ҳеч ҳам меҳрибон эмас, аксинча ёвуз жин бўлиб жинлар иерархиясида юқори ўринларда туради. Мажусийликда у аёз ва совуқлик тимсолидир. Ушбу Велес исмли жин мажусийлар анъанасида изғирин, қор бўронларини тасарруф килиб, фақат ўлим олиб келади. У ўликларни ҳам тасарруф қилувчи ва бузғунчи жин бўлиб, жаҳаннам дарвозаларининг соқчиси, посбони ҳамдир".

Насроний динига қарши бўлганлар насроний руҳонийларининг гапларини қабул қилмаяптилар. Уларнинг айтишича, Велес қадимги славянлар тасаввурига кўра, энг катта ва энг ақлли "худо" эмиш, у жуда кўп сеҳргар ва жодугарлар, қўшиқчи ва бошқа шунга ўхшаш тоифалардагиларга раҳномалик қилиб, уларнинг шафоатчиси эмиш. Даҳрийларнинг айтишича, бу албатга, черковга ёқмайди ва улар бор кучлари билан рус халқини севимли худоларидан бездирмоқчи эмиш.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Юқорига