Туркия Албаниядаги масжидларни таъмирламоқда

Фото: star.com.tr Фото: star.com.tr

Туркия Албаниядаги масжидларни таъмирламоқда

Албания бош вазири Эди Рама ва унга ҳамкор делегация аъзолари Берат шаҳрида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) томонидан таъмирланаётган масжидларни бориб кўрдилар.
TIKA бу йил Атамбей, Эргири-Пазар, Берат-Хункар, Берат Бекарлар масжидларини ва Галвати Теккеси ёдгорлигини таъмирлаб, умумий тарихий ва маданий меросларни сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Албания бош вазири, ҳукумат вазирлари ва парламент депутатлари масжидлар таъмирланиши жараёнини кўздан кечирдилар. TİKA лойиҳаларининг Тирандаги координатори Нажиб Озай Ўзтурк Албания маданият вазири Мирал Кумбарога қилинган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Вазир эса, ўз навбатида, TİKA томонидан Албанияда амалга оширилаётган лойиҳалар учун миннатдорлик билдирди.

back to top