Америкалик мусулмон: Ислом ва миллий анъаналар бир нарса эмас

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

Америкалик мусулмон: Ислом ва миллий анъаналар бир нарса эмас

7 апрель куни АҚШдаги La Crosse Public Library (Миннесота штати) кутубхонасида дин ва миллий маданият тушунчаларининг чалкаштирилишига доир тақдимот ва муҳокамалар бўлиб ўтди. Тадбир Islamic Resource Group ташкилотининг исломофобияга бағишланган туркуми доирасида ўтказилди. Жон Эмери томонидан ташкил этилган муҳокама аёлнинг исломдаги роли деганда миллий ўзига хосликлар ва диний омиллар орасидаги фарқни ажратиб олиш масаласига қаратилган.

Дунёда муслималарнинг мазлум, эзилган аҳволи, оила ва жамиятда ҳақ-ҳуқуқсизлиги ҳақида нотўғри стереотиплар тарқалган. La Crosse кутубхонасидаги тадбир нуфусли муслималарнинг ҳаётини кўрсатиб берди ва бу стереотипларни синдирди. Шунингдек, у ислом илм-фани, муслималарнинг молия, касб танлаш, таълим, либос ва муносабатлардаги ўзига хос ўрни ҳақида ҳикоя қилди.
«Ислом нуқтаи назаридан эркаклар ва аёллар Аллоҳ олдида тенглар, – дейди Эмери. – Биз уруш ё зиддиятлар бўлаётган ҳудудларда ёки Ислом асосларини билмайдиган одамлар орасидагина бу меъёрларга амал қилинмаслигини кўрамиз. Биз кўрган салбий ҳолатлар Исломнинг миллий талқинидир, дин ва миллий маданият ўртасида эса катта фарқ бор».
Жон Эмирининг сўзларига кўра, мусулмонлар Исломга бирдек муҳаббат билан ёндашишларига қарамай, Қуръон аҳкомларга боғлиқ бўлмаган турли амалиётларни ҳам рағбатлантиришлари мумкин. Бу айрим мусулмон жамоатларида кузатиладиган зўравонлик, ирқчилик, аёлларга зулм, маҳаллий маданият, анъаналар, сиёсат, исломофобия, шунингдек, экстремизм ва терроризмга боғлиқдир.
Islamic Resource Group – Висконсин ва Миннесота каби ғарбий штатларнинг мусулмонларга муносабатини яхшилаш, Ислом ҳақида нотўғри қарашларга барҳам бериш ва «ўзаро кўприклар қуриш» мақсадида тузилган нотижорий ташкилотдир.
Жон Эмерийнинг ўзи католик оилада тарбия топган, аммо армияда таржимон сифатида хизмат қилиб юрган вақтлари араб тилини ўрганди, кейин Қуръонни ўрганишни бошлади. Исломни қабул қилиш учун 12 йил керак бўлди. Унинг аёли ҳам Исломни қабул қилди. Эмерининг сўзларига кўра, АҚШда замирида ирқий камситиш ётган исломофобия мавжуд, аммо Эмерининг оиласи «оқ америкаликлар»дан иборат бўлгани учун, уларга бу жамиятда мусулмон бўла туриб яшаш осонроқ.

back to top