Ироқ: Тал Афардаги қадимий қалъа портлатилишининг олди олинди

http://wikimapia.org http://wikimapia.org

Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД жанггарилари Ниневия шаҳрининг Тал Афар туманида жойлашган қадимий қалъани портлатиш уринишини тўхтатиб қолди.

“Махсус операциялари бўйича хавфсизлик кучлари Ниневиядаги Тал Афар Қалъаси остидан кучли портлаш хусусиятига эга С4 моддаси билан тўлдирилган тўртта бочка, 10 дона портловчи белбоғ, 100 та минамёт снарядини топди”, - дея маълум қилди Хавфсизлик кучлари матбуот котиби Яҳё Расул.
Iraqinews нашрига кўра, хавфсизлик кучлари портловчи моддалар жойланган учта бочка, икита ракета ва 11 дона минани ҳам топишган.
Яҳё Расул ИШИД жанггарилари қальани портлатиб юбориш мақадида портловчи моддаларни келтириб қўйганини қўшимча қилган.
Ассирия даврига тегишли бино қолдиқлари бўлишига қарамай, Тал Афар қалъаси Усмонли империяси томонидан қурилган, деб ишонилади.
2003 йилда АҚШ ҳарбийлари Ироққа бостириб кирганидан кейин Тал Афардаги қалъада шаҳар ҳокимияти ва полиция бош қароргоҳлари жойлашган эди.
2005 йилда Америка кучлари Тал Афар учун жанг олиб борган пайтда қадимий қалъадан база сифатида фойдаланган.
2014 йилда минтақани ИШИД босиб олганидан кейин қалъа аёллар ва қизлар қамоқхонасига айлантирилиб жанггариларга мажбурлаб эрга берилган.
2014 йил декабрида жанггарилар қалъанинг шимолий ва ғарбий деворларини портлатгани оқибатида деворга жиддий шикаст етган.
Мосул шаҳридан 63 километр ғарб томонда жойлашган қадимий қалъа 2017 йил август ойида яна Ироқ ҳукумати назоратига ўтган.

back to top