Туркияда пайғамбарлар музейи очилади

Туркия жануби-шарқида жойлашган “Пайғамбарлар маскани” деб ном олган Шонлиурфа шаҳрида пайғамбарлар музейи қурилиши ишлари авжида. Тарихчилар фикрига кўра, Иброҳим алайҳиссалом ва Қуръон, Инжил, Таврот ва Забурда номи зикр этилган олтита анбиёлар алайҳимуссалом айнан шу шаҳарда таваллуд топган. Эътиборли жиҳати шуки, зиёратчилар оқимига кўра Шонлиурфа Макка, Мадина ва Қуддусдан кейин тўртинчи ўринда туради.

back to top