Қуддус араб саёҳлиги пойтахти деб эълон қилинди

Фаластин маъмурияти Қуддуснинг “араб сайёҳлиги маркази” дея тан олинишини юқори баҳолади, деб ёзади Quds Press.

Бу қарор 13 апрель куни Араб сайёҳлиги ташкилоти томонидан эълон қилинган эди. Унинг раҳбари Фаҳд ал-Фоҳиднинг айтишича, айнан бу шаҳарнинг танланишидан мақсад унинг араб дунёсидаги тарихий ва диний аҳамиятини таъкидлашдан ташкилот манфаатдорлигини кўрсатиш ҳамда араб мамлакатлари аҳолисининг Қуддус билан алоқалар мустаҳкамлигини намоён этишдир.
“Қуддус араб давлатидир ва Фаластин давлатнинг пойтахти бўлиб қолади”, таъкидлади Фаластин мухторияти Туризм вазирлиги вакили. У арабларни янада кўпроқ Қуддусга боришга чақирди.
Middleeastmonitor

back to top