Директор: Исломий маданият кўргазмасига мезбон бўлишдан фаҳрланаман

20 апрел куни Австралия Миллий музейида Исломий маданият халқаро кўргазмаси очилади.

Музей директори Мэтю Тринча, ушбу кўргазма ҳозир ва айнан бизнинг музейда бўлиб ўтаётганидан фаҳрланаман, дея баёнот берди.
“Бир-бирингизни билишингиз учун: Исломда дин ва маданият” мавзусида Австралияда илк бор ўтказилаётган мазкур халқаро кўргазмада БАА пойтахти Шаржа шаҳридаги Исломий цивилизация музейи, Ватикан Мунди музейининг Дунё санъати ва маданияти бўлими ҳамда Австралиянинг жами 100 дан ортиқ осори-атиқалари Миллий музейга олиб келинган.
Маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, дунё мамлакатларидан келтирилган исломий цивилизация ашъёлари орасида тантанали маросимларда деворга осиб қўйиладиган безак матолар, мусиқий асбоблар, қурол-яроғлар, ноёб қўлёзмалар, чинни ва заргарлик буюмлари ҳам австралияликларга намойиш этилади.

back to top