Милвокида мусулмон филмлар фестивали

АҚШнинг Висконсин штатида жойлашган мамлакатдаги бешинчи йирик шаҳар Милвокида Тўртинчи Милвоки мусулмон филмлар фестивали бошланди.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳар йили ўтказиладиган фестивалдан кўзланган мақсад турли мавзу ва масалаларни филм орқали вақтида муҳокамага тақдим этишдан иборат.
Ташкилотчилар фестивалда мусулмонлар ва Ислом дунёси ҳақида мазмунли муҳокамалар бўлишига умид қилмоқда. Нашрга кўра, муҳокамалардан сўнг фестивалнинг энг яхши филми аниқланиб ғолибга мукофотлар топширилади.
Мазкур фестивал 20 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Милвоки мусулмон аёллари коалицияси (MMWC) томонидан уюштириб келинмоқда.
Асосан хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи мазкур ташкилотнинг яна бир мақсади маҳаллий аҳолига Ислом дини ва мусулмонлар ҳақида ҳаққоний маълумотлар беришдан иборат.

back to top