Қатарда учинчи бор “Пайғамбар шоири” мусобақаси бўлиб ўтади

Қатар пойтахти Доҳа шахрида 25-28 апрель кунлари “Пайғамбар шоири” шеърий мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтади. Мазкур беллашувда қатнашиш учун дунёнинг турли давлатларидан 942 дона ариза келиб тушди.

Бу йилги мусобақада мумтоз шеърият йўналиши бўйича 853 та ва ҳалқ анъанавий шеърияти бўйича 89 асар ҳайъат аъзолари ҳукмига ҳавола этилган бўлиб, улардан 86 донаси аёллар ижодига мансубдир. Мусобақа ташкилотчилари фикрига кўра, мазкур тадбир ёш авлодда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳиссини уйғотишга ҳамда мусулмон умматини бирлаштиришда шеъриятининг ўрни муҳимлигини таъкидлашга қаратилган.

back to top